Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Феруза Акмаловнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда оилавий психологик хизматнинг ижтимоий-психологик муаммолари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Р33. 
Илмий маслаҳатчи: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Шамсиев Ўктам Бахриддинович, психология фанлари доктори, доцент; Содиқова Шохида Мархабоевна, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда оилавий психологик хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, ташкилий-психологик жиҳатдан мустаҳкамлаш, ижтимоий-психологик муаммоларни бартараф этишнинг профилактик-коррекцион чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бир неча авлоддан иборат оиланинг онтогенетик, генеалогик, аксиологик хусусиятларида оила қадриятларининг сақланиши, амал қилиши устуворлиги сабабли генетик преференция таъминланиши ва бу омил шахс ижтимоий-психологик адаптацияси, психологик муҳит мувозанати, оила регенерациясига ижобий таъсир этиши асосланиб, оилавий психологик хизматни шу тоифа оилаларга кўрсатишдан кўра нуклеар (бир поғонали) оилаларга кўрсатиш зарур эканлиги далилланган;
шахслараро муносабатлар низоли бўлган оилаларга хизмат кўрсатишнинг аттитюд эмпатик ўзаро таъсир шакли қўлланилиши натижасида томонлар ўртасида конструктив муносабат, толерант адаптация, ички мотивация ошишига таъсир этишга эришиш мумкинлиги далилланиб, мутахассисларга қўйилган талаблар («муаммо ечими инвариантлигини таъминлаш», «қарор натижасини прогнозлаш», «потенциал оқибатни яширмаслик») ҳамда тамойиллар («айбсизлик презумпциясига риоя этиш», «махфийлик», «мижоз қадр-қимматини сақлаш») такомиллаштирилган;  
ижтимоий роллар трансформацияси шароитида шахслараро муносабатларни психологик уйғунлаштириш учун қўлланилган «хатоларни тан олдириш», «томонларни танқид қилиш», «деперсонализация» усуллари низоларни янада мураккаблаштириши, оила муҳити барқарорлигига салбий таъсир этиши мумкинлиги туфайли «плюс-минус», «тескари ойна», «аралаш хақиқат» усулларни психологик хизмат амалиётида менталитет хусусиятларга мослаштириб татбиқ этиш ижобий таъсирли деб, муаллифлик ёндашуви асослантирилган.
оилага оид типологик хусусиятлар психодиагностикаси ва психокоррекцияни амалга оширадиган мутахассиснинг профессионал фаолият самарадорлиги ошишида «супервизия» усулидан фойдаланиш зарур эканлиги асосланиб, унга кўра мутахассиснинг амалий тажрибаси ортиши ҳамда қадриятлар трансформацияси шароитида оила институтини мустаҳкамлашга фундамант (асос) бўлиши мумкинлигини таъминлайдиган муаллифлик «Оилага психологик хизмат кўрсатиш харитаси»ни  киритиш далилланган;
инқироз (зўравонлик, суицид, ажрашиш) ҳолатидаги оилаларга хизмат кўрсатиш ва реабилитациясида томонларнинг муаммоларини «ошкора муҳокама этиш», «танбеҳ», «тушунтириш» анъанавий усуллари орқали ҳал этишга уриниш   низоларни чуқурлашуви ва авж олишига олиб келишига сабаб бўлиши  мумкинлигига кўра, оила аъзосининг  шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ўзаро муносабатни эмпатик тиклаш, оила яхлитлигини таъминлашга қаратилган «медиация» усулини қўллаш оптимал эканлиги асосланиб, менталитет хусусиятга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда оилавий психологик хизматнинг ижтимоий-психологик муаммолари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бир неча авлоддан иборат оиланинг онтогенетик, генеалогик, аксиологик хусусиятларида оила қадриятларининг сақланиши, амал қилиши устуворлиги сабабли генетик преференция таъминланиши ва бу омил шахс ижтимоий-психологик адаптацияси, психологик муҳит мувозанати, оила регенерациясига ижобий таъсир этиши асосланиб, оилавий психологик хизматни шу тоифа оилаларга кўрсатишдан кўра нуклеар (бир поғонали) оилаларга кўрсатиш зарур эканлигини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 март мартдаги  П-15-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-15-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг амалий жиҳатдан оилаларга психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий тайёргарлик даражасини  оширишга эришилган; 
шахслараро муносабатлар низоли бўлган оилаларга хизмат кўрсатишнинг аттитюд эмпатик ўзаро таъсир шакли қўлланилиши натижасида томонлар ўртасида конструктив муносабат, толерант адаптация, ички мотивация ошишига таъсир этишга эришиш мумкинлиги далилланиб, мутахассисларга қўйилган талаблар («муаммо ечими инвариантлигини таъминлаш», «қарор натижасини прогнозлаш», «потенциал оқибатни яширмаслик») ҳамда тамойиллар («айбсизлик презумпциясига риоя этиш», «махфийлик», «мижоз қадр-қимматини сақлаш») такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 март мартдаги  П-15-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-15- сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси ёш оила қурувчиларда оиланинг ижтимоий, психологик, маънавий, тарбиявий, хуқуқий, иқтисодий вазифалари билан таништириш, мустаҳкам оила моделини яратишига хабардорлиги имконияти яратилган;
ижтимоий роллар трансформацияси шароитида шахслараро муносабатларни психологик уйғунлаштириш учун қўлланилган «хатоларни тан олдириш», «томонларни танқид қилиш», «деперсонализация» усуллари низоларни янада мураккаблаштириши, оила муҳити барқарорлигига салбий таъсир этиши мумкинлиги туфайли «плюс-минус», «тескари ойна», «аралаш хақиқат» усулларни психологик хизмат амалиётида менталитет хусусиятларга мослаштириб татбиқ этиш ижобий таъсирли деб, муаллифлик ёндашувини асослаш юзасидан тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Маҳалла ва оила» илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 30 июндаги 01-11/217-сонли далолатномаси, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 март мартдаги  П-15-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-15-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг оилавий психологик хизмат, оилавий маслаҳатни ташкил этишга оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
оилага оид типологик хусусиятлар психодиагностикаси ва психокоррекцияни амалга оширадиган мутахассиснинг профессионал фаолият самарадорлиги ошишида «супервизия» усулидан фойдаланиш зарур эканлиги асосланиб, унга кўра мутахассиснинг амалий тажрибаси ортиши ҳамда қадриятлар трансформацияси шароитида оила институтини мустаҳкамлашга фундамант (асос) бўлиши мумкинлигини таъминлайдиган муаллифлик «Оилага психологик хизмат кўрсатиш харитаси»ни  киритишни далиллашга доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Маҳалла ва оила» илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 30 июндаги 01-11/217-сон далолатномаси, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 март мартдаги  П-15-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги  Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-15-сон маълумотномаси). Натижада маҳалла мутахассислари, амалиётчи психологларнинг муаммоли оилаларга психологик хизмат кўрсатишининг психопрофилактик, психологик маслаҳат, оилавий медиация  турлари услубий ва мазмунан такомиллаштирилган;
инқироз (зўравонлик, суицид, ажрашиш) ҳолатидаги оилаларга хизмат кўрсатиш ва реабилитациясида томонларнинг муаммоларини «ошкора муҳокама этиш», «танбеҳ», «тушунтириш» анъанавий усуллари орқали ҳал этишга уриниш   низоларни чуқурлашуви ва авж олишига олиб келишига сабаб бўлиши  мумкинлигига кўра, оила аъзосининг  шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ўзаро муносабатни эмпатик тиклаш, оила яхлитлигини таъминлашга қаратилган «медиация» усулини қўллаш оптимал эканлиги асосланиб, менталитет хусусиятга кўра такомиллаштиришга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 23 март мартдаги  П-15-сонли буйруғи билан «Шахснинг маънавий ва психологик камол топишининг методик таъминотини ишлаб чиқиш» вазифаларида ўз аксини топган ҳамда «Психологик хизмат. Психологик коррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги  Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-15-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психолог мутахассисларни тайёрлаш  «Психологик хизмат» ўқув фани мавзулар мазмуни такомиллаштирилган, фан дастурида психологларнинг оилага психологик хизмат, психологик маслаҳатни ташкил этишга оид билимларининг савияси оширишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish