Sayt test rejimida ishlamoqda

Шин Агриппина Васильевнанинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий-педагогик асослари”.
13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Ped264
Илмий маслаҳатчи: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Нодира Мелибоевна педагогика фанлари доктори, профессор. Шарипова Диляра Джуманиязова, педагогика фанлари доктори, профессор, Мардонов Шукрулло Қўлдошевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий-педагогик шароитларини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий  мактабгача таълим тизими ташкилий  тузилмасининг таркиби мактабгача таълим қамровини кескин  ошириш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ва таълим хизматларини  ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотлари турларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий ҳамкорлик имкониятларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, нодавлат секторни ривожлантириш,  давлат хусусий шерикчилик механизми  ва таълим ташкилотларининг янги шаклларини жорий қилиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълимга қамровни ошириш, чекка қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим хизматини кенгайтириш ва турли ёшдаги болалар учун илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилган  “Ақлвой”  мобил гуруҳлари,  “Ўйин  гуруҳлари” ва “Home visits” (уйга ташриф) каби муқобил таълим шаклларини киритиш ҳамда “мактабгача таълим – оила –маҳалла” ўртасида ўзаро хамкорлик муносабатларини ривожлантириш  таълим ва тарбия  самарадорлигини оширишнинг самарали усуллари  эканлиги асосланган; 
бола шахсини ҳар томонлама ривожлантириш, қобилияти ва дунёқарашини кенгайтиришга йўналтирилган "Математика, конструкциялаш ва қуриш-ясаш", "Сюжетли-ролли ўйинлар ва драматизация", “Тил ва нутқ”, “Фан ва табиат”, "Санъат" марказларида таълим-тарбия  жараёнини ташкил этиш методикаси ва ўқув-услубий таъминоти боланинг шахсий хусусиятлари,  ижодий, нутқий, ақлий, жисмоний ва руҳий ҳолатини  мослаштириш, мотивациясига кўра коррекциялаш ҳамда имманитентлик асосида такомиллаштирилган;
 рақамли трансформация шароитида ота-оналарни мактабгача таълим-тарбия жараёнида фаол иштирок этишга ва педагогларнинг ўз ўзини касбий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган “Болалик академияси” платформаси ҳамда ота оналар учун болаларга уйда таълим беришга мўлжалланган “Bebbo” мобил иловаси  ўқув материалини кўргазмали-образли, изчил-мантиқий тарзда ҳавола этишни таълим муҳитида технологиялаштириш асосида ишлаб чиқилган; 
бола тарбиясида зарурий ташкилий-услубий, психологик-педагогик шарт-шароитларини таъминлаш учун педагог кадрларнинг касбий компетенциясини ошириш методикаси  узлуксиз ривожлантириш стратегияси шароитида педагогни касбий ривожланиши ва билим олишига   юқори даражадаги мулоқот алмашиш  имконини берувчи дебрифинг, брифинг, вебинар технологиялари ҳамда  «Self instructions», «Multiple intelligences» ва «Coaching Conversations» методларига  устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизими самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича  ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
миллий  мактабгача таълим тизими ташкилий  тузилмасининг таркиби мактабгача таълим қамровини кескин  ошириш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ва таълим хизматларини  ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотлари турларини кенгайтиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Мактабгача таълим тарбиянинг давлат стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 802-сон қарорида акс эттирилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг  2021 йил 24 ноябрдаги 03-3/1-3653-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим қамровини оширишга, мактабгача таълим  сифатини ва самарадорлигини оширишга ва таълим хизматларини кенгайтиришга эришилган;
мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга янги ёндашувларни жорий этишга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–4312-сон қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг  2021 йил 24 ноябрдаги 03-3/1-3653-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
мактабгача таълимга қамровни ошириш, чекка қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим хизматини кенгайтириш ва турли ёшдаги болалар учун илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилган  “Ақлвой”  мобил гуруҳлари,  “Ўйин  гуруҳлари” ва “Home visits” (уйга ташриф) каби муқобил таълим шаклларини киритиш бўйича таклиф ва тавсиялардан  “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг  2021 йил 24 ноябрдаги 03-3/1-3653-сонли маълумотномаси). Натижада миллий  мактабгача таълим тизими ташкилий  тузилмасининг таркиби такомиллаштирилган;
бола шахсини ҳар томонлама ривожлантириш, қобилияти ва дунёқарашини кенгайтиришга йўналтирилган "Математика, конструкциялаш ва қуриш-ясаш", "Сюжетли-ролли ўйинлар ва драматизация", “Тил ва нутқ”, “Фан ва табиат”, "Санъат" марказларида таълим-тарбия  жараёнини ташкил этиш методикаси ва ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг  2021 йил 24 ноябрдаги 03-3/1-3653-сонли маълумотномаси). Мазкур марказлар асосида  Республика мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёни самарали ташкил этилган; 
рақамли трансформация шароитида ота-оналарни мактабгача таълим-тарбия жараёнида фаол иштирок этишга ва педагогларнинг ўз ўзини касбий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган “Болалик академияси” платформаси ҳамда ота оналар учун болаларга уйда таълим беришга мўлжалланган “Bebbo” мобил иловаси  ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг  2021 йил 24 ноябрдаги 03-3/1-3653-сонли маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган  мактабгача таълим-тарбия  жараёнини ташкил этиш методикаси ва ўқув-услубий таъминоти  таълим жараёнини самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish