Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраев Хумоюн Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Преэклампсия мавжуд бўлган аёлларда диагностика ва олиб бориш тактикасидаги янги ёндашувлар», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1475.
Илмий раҳбар: [Аюпова Фарида Мирзаевна], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Давлат муассасаси “Тожикистон Акушерлик, гинекология ва перинатология илмий текшириш институти”.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: преэклампсия қайд этилган ҳомиладорларни ташхисоти ва олиб бориш тактикаси усулларини такомиллаштириш йўли билан даволаш натижаларини оптималлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 илк бор ҳомиладорлар қон зардобидаги 1,25(ОН)2D3 витаминнинг миқдорини камайиши аёллар организмида ишқорий ер металлар катионларининг найчали реабсорбцияси ва ичак орқали сўрилишининг етишмовчилиги сабабли кузатиладиган гипомагниемия, гипокальциемия даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
преэклампсия ривожланиш хавфи юқори бўлган хомиладорларда хавф омилларнинг ўзаро оғирлаштиришига, хомиладорлик ва тугрук асоратлар ривожланишида таркибида калций ва фосфор нисбати бўйича мувозанатсиз юқори углеводли овқатлардан устун фойдаланиш сабабли нутриентли баланснинг бузилиши аниқланган;
ҳомиладор аёлларда D витамин микдорини танқислиги ҳомиладорлик кечишига салбий таъсири этиб преэклампсиянинг ривожланишида оксидатив стресс, қон томирлар фаолиятининг бузилиши сабабли мухим омил эканлиги исботланган; 
илк бор хомиладорларда преэкламсияни эрта ривожланишини комплекс ташхислаш, даволаш ва профилактика тадбирларида микроэлементлар билан биргаликда 1,25(ОН)2D3 миқдорий кўрсаткичларини ҳам инобатга олиш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Преэклампсия ташхисоти ва преэклампсияли аёлларни олиб бориш тактикасида янги ёндашувлар ишлаб чикиш буйича олинган натижалар асосида: 
хомиладорликда преэклампсияни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш буйича янги ёндашувлар масалалари бўйича «Замонавий акушерликда преэклампсиянинг долзарблиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги 8н-р/735-сон маълумотнома). Мазкур услубий тавсиянома преэклампсияси мавжуд хомиладор аёлларни даволаш ва профилактика чора-тадбирларни тадбик этиш имкониятини берган.
 преэкламсияни диагностикаси ва асоратларини олдини олиш ва шошилинч ёрдам кўрсатиш усуллари ишлаб чикилган «Преэклампсия асоратларини олдини олиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 августдаги 8н-р/757-сон маълумотнома). Мазкур услубий тавсиянома преэклампсияси мавжуд хомиладор аёлларни касалликнинг асоратлари сонини камайтиришга, преэклампсиянинг эрта ташхисида микроэлементларнинг асосий аҳамиятини аниқлашга имконини берган;
преэклампсияси бор хомиладорларда клиник, биокимёвий ва инструментал хусусиятлари буйича олинган илмий натижалар Самарқанд шаҳри 1 ва 2-сон туғруқхоналари, Каттақўрғон ва Иштихон туман тиббиёт бирлашмаларининг амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/353-сон маълумотномаси). Тавсияларни жорий этилиши преэклампсияни олиб боришини оптималлаштиришга, акушерлик муассасаларида она ва ҳомила учун салбий оқибатлар сонини камайтириш ва даволаш учун кетаётган маблағни тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish