Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Дилшод Бурхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда операциядан кейинги анал сфинктер етишмовчилигининг хирургик коррекцияси» 14.00.35 - Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1307.
Илмий раҳбар: Ҳамраев Абдурашид Журақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Смирнов Алексей Николаевич,  тиббиёт фанлари доктори, профессор. Юсупов Шухрат Абдурасулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотни мақсади: болаларда операциядан кейинги анал сфинктери етишмовчилигини эрта ташхислаш ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш орқали комплекс даволаш чора тадбирлар самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
операциядан кейинги ахлат тутаолмаслик ва сурункали ич қотишининг асосий клиник белгиларига қараб ичакдаги иккиламчи патологик жараёнда юзага келадиган морфо-функционал шакллари аникланган;
бирламчи операциялардан сўнг учрайдиган асоратларда клинико- анатомик шаклини эътиборга олган ҳолда жарроҳлик коррекция усулини танлаш орқали даволаш тактикаси такомиллаштирилган; 
операциядан кейинги анал сфинктери етишмовчилигини бартараф этиш максадида олдинги ва орқа сагиттал кесмалардан фойдаланиб сфинктернинг мушак тузилмалари, қон томирлари ва нервларнинг шикастланишини олдини олиш оркали хрургик даволаш самарадорлиги аникланган;
такрорий операциялардан кейин анус ва тўғри ичак сохасида битишма касаллигини олдини олиш учун антисклеротик ва яллиғланишга қарши маҳаллий терапия куллаш оркали консерватив даво муолажаси оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Операциядан кейинги анал сфинктери етишмовчилиги билан оғриган болаларда ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
операциядан кейинги анал сфинктери етишмовчилиги келиб чиқиш ҳолатларини эрта ташхислаш ва  самарали даволаш усулини танлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда операциядан кейинги анал сфинктер етишмовчилигида хирургик коррекциясини тактик усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/942-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда АРМ операциясидан кейинги анал сфинктери етишмовчилигида назологик шаклларини ажратиш, ташхислаш самарадорлигини ошириш ва оптимал хирургик тактикасини танлаш имконини берган; 
операциядан кейинги анал сфинктери етишмовчилигида ташхислаш ва даволаш самарадорлигни ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарканд, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 08-03-07/3674-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши операциядан кейинги анал сфинктери етишмовчилигини ташхислаш ва комплекс даволаш сифатини яхшилаш оркали, операциядан кейинги асоратланиш даражасини 24,8% га, қониқарсиз натижаларни 2,7 баробарга, даволаш учун сарфланадиган умумий харажатлар қиймати 29,2%га  камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish