Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанова Шахида Дадажановнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Оналар ўлимини камайтиришда ташкилий ва даволаш-диагностик технологияларни такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент. 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Tib266.
Илмий маслаҳатчилар: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Джаббарова Юлдуз Касимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев  Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оналар ўлимини олдини олиш учун  ташкилий, диагностика ва даволаш комплекс чора-тадбирларни такомиллаштириш ва оналар ўлимини янада камайтириш учун захираларни асослашдан иборат.       
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 оналар ўлимини конфиденциал таҳлил қилиш асосида акушерлик қон кетиш, преэклампсия, генитал сепсис билан асоратланган ҳомиладор аёллар, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда кўрсатилган тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича фойдаланилмаган имкониятлар ва захиралар исботланган; акушерликда қон кетишга қарши кураш клиник протоколи доирасида туғруқдан кейинги профилактика ва даволаш тадбирлари босқичларидан келиб чиққан ҳолда, бачадоннинг балон тампонадаси самарадорлиги  исботланган; туғруқдан кейин массив қон кетиш бўйича хавф гуруҳлари ишлаб чиқилди ва ушбу гуруҳларда кесар кесиш амалиёти пайтида бачадон томирларини профилактик боғлашнинг самарадорлиги исботланган; йўлдошнинг бачадонга ўсиб кириш холатларида кўп миқдорда қон йўқотишнинг олдини олиш, аёлнинг репродуктив функциясини сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берувчи органни сақлаш технологияси ишлаб чиқилган ва самарадорлиги исботланган; эрта ва кеч преэклампсияда ҳомиладорлик асоратларининг илмий қиёсий таҳлили ўтказилган, она ва бола учун натижаларни яхшилаш учун 34 ҳафтагача ва ундан кейинги даврда ушбу аёлларда дифференциал танлаш акушерлик тактикаси ишлаб чиқилган; кесар кесишдан кейин перипартал инфекция билан асоратланган аёлларни олиб бориш бўйича алгоритм ишлаб чиқилган ва самарадорлиги исботланган;  акушерликдаги критик холатлар аудити цикли методологияси ишлаб чиқилган; критик холатлар ва оналар ўлимига олиб келган омилларнинг ўхшашлиги туфайли, тиббий ёрдам сифати ошиши ва оптималлаштирилиши оналар орасида оғир касааланиш ва ўлим холатларини камайтириши исботланган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оналар ўлимини камайтириш бўйича ташкилий-даволаш ва диагностика технологияларини оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
акушерликдаги критик холатларда ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Aкушерлик амалиётидаги критик холатларни конфиденциал таҳлил қилиш методи» номли услубий тавсияномаси тасдиыланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги 8-н-р/79-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши шошилинч акушерлик ёрдами ва клиник протоколлларни амалиётга жорий қилиниш сифатини ошириш имконини берган; акушерликда ҳомиладор аёлларда туғруқдан кейин массив қон кетишини олдини олиш усулларини қўллаш асосида ишлаб чиқилган «Туғруқдан кейинги атоник қон кетишни тўхтатиш учун бошқариладиган балон тампонадаси усулини қўллаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги  8-н-р/78-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда туғруқдан кейин қон кетиш миқдори ва гемотрансфузия ҳажмини камайиштириш, бачадон репродуктив функциясинини сақлаш имконини берган;
оналар ўлимини камайтириш учун ишлаб чиқилган ташкилий ва даволаш-диагностик, профилактик  технологияларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Фарғона вилоят перинатал маркази, Тошкент вилоят перинатал маркази, Республика перинатал маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 08-11330-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши аёлларда массив қон йўқотиш частотасини 7,6 бараварга, қуйиладиган қон ҳажмини 3 бараварга, кесар кесиш амалиётини 40%га камайишига, аёллар репродуктив функциясини сақлаш 82%-94,2% ошишига олиб келган ва аёллар, чақалоқларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимида ётишини 2 бараварга  камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имкон яратган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish