Sayt test rejimida ishlamoqda

Муллаханов Жавлон Бахтияровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аллергодерматозларнинг иммуногенетик, биохимик, микробиологик ташхисотининг  маркерлари ва уларнинг даволаш, профилактика усуллари», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib513.
Илмий маслахатчи: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Саидкасим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Омск давлат тиббиёт университети” федерал давлат бюджет таълим муассасаси. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: теридаги аллергик касалликларнинг ривожланиш механизмини молекуляр-генетик, иммунологик, биокимёвий ва микробиологик маркерларини ҳамда клиник кечишини баҳолаш, эрта ташхислашнинг янги технологик усулларини ишлаб чиқиш, даволаш ва профилактик чора-тадбирларини мукаммаллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молекуляр-генетик тадқиқотда терининг аллергик касалликлари ривожланиши механизмида глутатион S-трансфераза (GSTM1, GSTT1, GSTP1) гени полиморфизми ассоциацияси нохуш аллель вариантлари роли ва улар дерматознинг оғир шакллари ривожланишини юқори хавф омили маркерлари ўрни исботланган; 
терининг аллергик касалликлари сурункали кечиши ривожланиши механизмида биринчи марта шартли патоген микрофлоралар – Staphylococcus spp. (MRSA, MSSA, MRCoNS) генотипларининг аҳамияти исботланган; 
TNF-α гени G/A rs1800630 гетерозигот генотиплари полиморфизми ассоциацияси поливалент сенсибилизация бўлган беморларда энг кўп ажралиши – 91,3% биринчи марта исботланган; 
терисида аллергик касалликлари бор беморларнинг қон зардобида С-реактив оқсилнинг юқори концентрацияси аниқланган, бу дерматоз кечишининг оғирлик даражасини исботланган; 
S. aureusнинг метициллинга чидамли шакли аниқланган беморларнинг қон зардобида С-реактив оқсилининг концентрацияси кескин ошиб кетгани аниқланган, бу аллергик дерматозларга чалинган беморларда бактериал инфекцияларнинг инвазив шакллари ривожланиши механизмидан исботланган; 
аллергик дерматозларга чалинган беморларда GSTP1 гени генотиплари полиморфизми ассоциациясини таҳлилида функционал А/А генотиплари бўлган беморларда С-реактив оқсилининг мидқори 2,6 марта ошиши, нохуш A/G ва G/G генотиплари бўлган беморларда эса СРО миқдори мос равишда 6 ва 5,5 марта ошиши ишончли мусбат корреляцион боғланиш исботланган;
терисида аллергик касалликлари бор беморларда GSTP1 ксенобиотиклар ферментлари гени генотиплари полиморфизми ассоциацияси ҳисобга олинган ҳолда тадқиқоти натижаларига илмий асосланган патогенетик даволаш усуллари ишлаб чиқилган, касалликнинг ремиссия даврининг узайтириши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тери аллергик касалликларини иммуногенетик, биохимик, микробиологик ташхисотининг  маркерларини аниқлаш, касалликни даволаш, профилактика усулларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аллергик тери кассаликларни даволашда “Фатидерм” дерматологик чизғичини қўллаш билан қадамма-қадам сиртқи терапияни янги усулини тавсия этиш асосида ишлаб чиқилган “Аллергик дерматозларни даволашда инновацион дерматологик чизғич” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н–з/400-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг жорий қилиниши сиртқи даволашнинг ушбу усули теридаги патологик жараённи инфильтрация даражаси, гиперемия ва жадал қичишишни камайишига олиб келган ҳамда уни сиртқи намлантирувчи таянч даволаш сифатида тавсия этиш имконини берган;
тери аллергик касалликлари клиник кечишини эрта аниқлаш асосида “Тери аллергик касалликлари клиник кечишини аниқлаш усули” номига ихтирога патент тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н–з/400-сон). Аллергодерматозларнинг оғирлик даражасини эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
аллергик дерматозларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали, Республика тери-таносил касалликлари шифохонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 апрелдаги 08-09597-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётига жорий этилиши ташҳислашни такомиллашириш, даволаш самарадорлигини 72,8% га  ошириш, атопик дерматит бўлган беморларда SCORAD индексини 2,1 марта, аллергодерматит бўлган беморларда эса СШДИни 4,3 марта сезиларли даражада камайиши, даволаш муддатини қисқартириши ҳисобига иқтисодий самадорликни оширишга имкон яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish