Sayt test rejimida ishlamoqda

Атахажиев Миркомил Соткинбоевичнинг 
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «ОИВ инфекцияланган болаларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланиши, уларни жисмоний тарбия ҳамда спорт машғулотларига жалб қилиниш мезонлари)», 14.00.09- Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSс/Тib197.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шомансурова Элмира Амануллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайқулова Гулнора Каримовна  тиббиёт фанлари доктори; Садиков Абдушукур Абдужамилович, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ билан касалланган болаларни жисмоний ривожланиши, клиник, иммунологик ва вирусологик кўрсаткичларини ҳар томонлама баҳолаш асосида жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тактикаси бўйича алгоритм ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ОИВ инфекцияли болаларни антропометрик текширув натижалари асосида  соғлом болаларга нисбатан кам вазн олиши ва бўй ўсишишининг орқада қолиши билан овкатланишнинг ўткир ва сурункали бузилиши, жисмоний ривожланишдан орқада қолиши каби ОИВ инфекциясининг тез ривожланиш омиллари исботланган;
ОИВ инфекцияли болаларни спорт машғулотларига мунтазам қатнашиши борасида спорт турларига қараб, жисмоний юкламаларни соғлом болалар билан бир хилда олиши оқибатида CD4+ лимфоцитлар сони кескин камайиши ва ОИВ РНКсининг қондаги концентрациясини юқори фоизда ўсиши билан бирга иммунитет танқислик даражасини кучайиши ОИВ инфекцияли болаларни спорт машғулотларига мунтазам қатнашиши уларнинг ҳаёти учун хавфли салбий оқибатларни олдини олиши   исботланган;  
ОИВ инфекцияли болаларда  спорт машғулотларини турига қараб иммун тизимидаги кўрсаткичлар фарқли равишда ўзгариши билан бирга, ҳар бир спорт тури бола организми учун жуда катта  аҳамиятли эканлиги кўрсатиб ўтилган: ОИВ инфекцияли болаларда спорт машғулотларида оғир жисмоний юкламалар олиши ОИВ инфекциясининг клиник белгиларни кучли намоён бўлиши ва опортунистик инфекцияларни авж олиши ҳамда ривожланишига олиб келиши исботланган;
ОИВ инфекцияли болаларда ОИВ инфекциясини клиник кечиш босқичларига қараб, умумтаълим мактабларида жисоний тарбия ва махсус спорт муассасаларида машғулотларга қатнашиш тартибларига тавсия ишлаб чиқилиб, жараённи баҳолашда маъзон сифатида фойдаланиши исботланган;
болалар ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш ва саломатлигини тиббий назорат қилиш борасида ҳар бир спорт машғулотларига қабул қилиш даврида ОИВ инфекциясига текшириш  зарурлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ОИВ инфекцияли болаларни жисмоний тарбия, спорт машғулотларига жалб қилиниши ва уларнинг саломатлигига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ОИВ инфекцияли болаларни жисмоний ривожланиши ва спорт турларига жалб этишилиши бўйича олинган натижалар асосида ОИВ инфекцияли болалар ўртасида хаёти учун хавф омилларини камайтириш асосида ишлаб чиқилган “Мактаб ёшидаги ОИВ инфекцияли болаларнинг  жисмоний ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичларига жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг таъсири” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/326-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ОИВ билан касалланган болаларнинг жисмоний ривожланишининг спорт ва жисмоний тарбияга таъсирини табақалаштирилган баҳолаш жисмоний юкламаларни ўз вақтида тузатиш имконини берган; 
ОИВ инфекцияли болаларни спорт машғулотларига қатнашиш даврида иммун системасидаги мураккаб оғир бузилишлар бола ҳаёти учун хатарли омилларни камайтириш асосида ишлаб чиқилган “ОИВ инфекцияли болаларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишининг иммун системасига таъсири” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/326-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши  ОИВ билан касалланган болаларнинг иммун тизимининг ҳолатини жисмоний тарбия ва спортга боғлиқ холда аниқлашга ёрдам берган, бу эса ОИВ билан касалланган болаларни ҳаёт давомийлигини узайишига имконини берган;
ОИВ инфекцияли болаларни жисоний ривожланиши, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этишда саломатлик даражаларига таъсири бўйича олинган илмий натижалар  соғлиқни сақлаш амалиётга, жумладан Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва Фарғона ва Наманган  вилоятлари соғлиқни сақлаш тизими таркибидаги вилоят ОИТСга қарши кураш марказлари ҳамда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 3, 5, 6-сонли оилавий поликлинкалар, Андижон тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган тор соҳа мутахассислари ҳамда умумий амалиёт шифокори  УАШ томонидан  амалиётига татбиқ этилган.(Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021йил 12 ноябрдаги  8 н-д/326-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар  ОИВ инфекцияли болаларни кун тартибини белгилаш, уларни спорт машғулотларига жалб қилишда тавсиянома асосида олиб бориш ва иммун кўрсаткичларни назорат қилиш уларни ҳаёт давомийлигини ошишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish