Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Нурхон Халимовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда менопаузадан олдинги ва кейинги даврда метаболик синдром ташхисига дифференциал ёндашиш», 14.00.25–Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib103.

Илмий маслаҳатчи: Хаджиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич (Қозоғистон), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия тиббиёт узлуксиз касбий таълим академияси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аёлларнинг олдинги ва кейинги менопауза даврида организмдаги метаболик бузилишларнинг механизмларини аниқлаш орқали босқичма-босқич  эрта ташхислаш усулини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

менопауза давридаги аёлларда артериал гипертензиянинг ривожланиши башоратида томирлар эндотелий ҳужайралари функционал ўзгаришлари ва адгезив оқсиллар миқдорининг ортиши аниқланган;

антропометрик кўрсаткичлар билан қондаги лептин ва сўлакдаги эстрадиол миқдорини аниқлаш орқали менопауза давридаги аёлларда семизликни башоратлаш тизими такомиллаштирилган;

аёлларда менопаузадан олдинги асоратлар ва салбий белгилар менопаузадан кейинги даврларда кучлироқ намоён бўлиши аниқланган;

менопауза давридаги аёлларда гемостаз тизимнинг томир-тромбоцитар бўғини, холестатик синдром ва тромбогеморрагик асоратлар ривожланиши орасида узвий алоқа мавжудлиги аниқланган;

менопауза давридаги аёлларда метаболик синдром белгиларини прогнозлашнинг эрта ёндашув механизми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Метаболик синдром патогенизининг нейрогуморал механизми ва терапевтик усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Фертил ва менопаузадан кейинги даврда аёллардаги метаболик синдромни дифференциал ташхислаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтро патенти олинган (№IAP 20150226). Ушбу усул фертил ва менопаузадан кейинги даврда аёллардаги метаболик синдромнинг дифференциал ташхислашда молекуляр биомаркерлар, инсулин резистентлик, гипергомоцистеинемия, углевод-липид алмашинувининг бузилишидаги ўзгаришларни аниқлаш ва ташхислаш имконини берган;

аёлларда менопаузадан олдин ва кейинги даврда метаболик синдромни клиник ташхислаш бўйича «Гемостаз тизими» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 16 февралдаги 8н-п/405-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма аёлларда менопауза даврида ДВС синдром ривожланишини эрта аниқлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;

«Метаболик синдром билан фертил ёшидаги аёлларда эндотелиал функция бузилишини ташхислаш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 16 февралдаги 8н-п/405-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма аёлларда менопауза даврида эндотелий фаолиятининг бузилиши натижасида юзага келадиган ўзгаришларни эрта аниқлаш ва ташхислаш имконини берган;

аёлларда менопаузадан олдин ва кейинги даврда метаболик  синдромни дифференциал ташхислаш ва унга янгича ёндашув асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 2–3-клиникалари, Тошкент давлат стоматология институти клиникалари клиник-ташхисот лабораториялари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 8н-д/3-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аёлларда менопаузадан олдинги ва кейинги даврда метаболик синдромни ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш орқали, беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини 70,1%га камайтириши ва уларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшиланишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish