Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулдашев Кахрамонжон Абдухалиловичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир қўшалок бош мия шикастланишларида иккиламчи шикастланишларни комплекс ташхислаш ва даволаш», 14.00.28 – «Нейрохирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2017.3DSc/Tib207.
Илмий маслаҳатчи: Худойбердиев Кобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалиев Абдурахмон Маматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кравчук Александр Дмитриевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Лазарев Валерий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бош мия қўшма шикастланишининг ўткир даврида бош миянинг иккиламчи зарарланишларини ташхислаш, олдини олиш ва даволаш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия қўшма шикастланишининг ўткир даврида миянинг ўчоқли ва диффуз зарарланишлари кечишининг интракраниал ва экстракраниал симптомлар билан тавсифланувчи клиник белгилар билан бир қаторда кўз қорачиғи ўзгаришини инобатга олган холда асосланган;
бош мия қўшма шикастланишларида интракраниал ва экстракраниал қўзғатувчи механизмларни дифференциация қилган ҳолда, миянинг иккиламчи зарарланишлари ривожланиши ва зўрайишининг перфузион қон босимини қўллаб туриш механизмларини зарарланишига олиб келадиган мия гемодинамикаси ва суюқлик айланишининг бузилишининг прогностик мезон эканлиги асосланган;
бош мия қўшма шикастланишларининг ўткир даврида клиник кўринишлар, миядаги ва периферик қон оқимидаги ўзгаришлар, бош мия иккиламчи зарарланишининг тизимли омиллари (гипотензия, гипоксемия, гипонатриемия, йирик бўғимлар ва суякларнинг, умуртқа поғонасининг хамда орқа миянинг шикастланиши) асосида белгилаш асосланган;
бош мия қўшма шикастланишларининг ўткир даври фонида мия шиши кучайиши билан интракраниал босимни шошилинч мониторинг қилиш ва мия қоринчаларини дозали дренажлаш дислокацион синдроми ривожланиш хавфини олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош миянинг қўшма шикастланиши мавжуд беморларга кўрсатиладиган юқори технологияли хирургик ёрдам сифатини ошириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бош миянинг қўшма шикастланиши, интрацеребрал гематомаларни хирургик даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бош миянинг қўшма шикастланиши, интрацеребрал гематомаларни хирургик даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 08-09/7590-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома бош миянинг қўшма шикастланиши мавжуд беморларда даволаш сифати ва самарадорлигини оширишга хамда умумий ўлим кўрсаткичини 34,4% дан 15,4% гача қисқартиришга имкон берган;
бош мия қўшма шикастланиши бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бош мия қўшма шикастланишининг ўткир даврида миянинг диффуз зарарланишлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 08-09/7590-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар миянинг диффуз зарарланишидан сўнг натижалар сифатини белгиловчи, ўз навбатида ҳам интракраниал, ҳам экстракраниал шикаст етказувчи иккиламчи омилларнинг ривожланишига боғлиқ бўлган бир неча омилларни аниқлашга имкон берган;
бош миянинг қўшма шикастланиши мавжуд беморларга кўрсатиладиган хирургик ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига, РШТЁИМ Андижон, Наманган ва Фарғона филиалларининг нейрохирургия бўлимига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 08-09/7590-сон маълумотномаси).
бош мия қўшма шикастланган жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш, мия шишининг кучайишида кўрсатмалар бўйича интракраниал босимни шошилинч мониторинг қилиш ва мия қоринчаларини дозали дренажлаш БМҚШ нинг ўткир даврида дислокацион синдром ривожланиш хавфини олдини олишга, шифохонада бўлиш муддатини қисқартиришга ва ўлимни 30% гача камайтиришга им кон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish