Sayt test rejimida ishlamoqda

Усенов Сарсенбай Набатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи шароитида яшовчи болаларда сурункали риносинуситларни ташхислаш ва комплекс даволашнинг замонавий жиҳатлари», 14.00.04 - Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib848.
Илмий раҳбар: Абдуқаюмов Абдуманноп Абдумаджидович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Милан Профант, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Словакия); Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург қулоқ, томоқ, бурун ва нутқ илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйида яшовчи болаларда сурункали риносинуситни ташхислаш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасининг экологик жиҳатдан ноқулай шароитлари организмга узоқ давомида таъсири туфайли болаларда сурункали риносинуситлар клиник белгиларнинг яққол даоражада кучли ифодаланганлиги ва МСКТ тасвирининг камчилиги ўртасида диссоциация-таркибий қисмларга ажралиши аниқланган; 
Оролбўйи минтақасининг ноқулай иқлим шароитлари таъсирида маҳаллий ҳимоя механизмлари сустлаши оқибатида бемор болаларда бурун бўшлиғида атрофик ўзгаришлар мавжудлиги, паранасал синусларда мукоид таркибли (20-25Р) қалинлашган шиллиқ белгиси бўлиши билан бирга сурункали риносинуситларнинг кечиши аникланган;
 Оролбўйи минтақасидаги  болаларда умумий иммунореактивлиги пасайиши оқибатида сурункалириносинуситнинг оддий ва полиноз шаклларида чукур Т-ҳужайра етишмовчилигини ва гуморал иммунитет жавоб регуляцияси бузулиши аниқланган;
индивидуал ёндашувни ҳисобга олган ҳолда минимал инвазив аралашувлар, секретолитик ва иммуномодуляцион терапияни қўллаш орқали болаларда сурункали риносинуситни антибиотикларсиз даволашнинг тактик алгритм ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оролбўйи болаларида СРС нинг клиник ва иммунологик хусусиятларини ўрганишда олинган илмий натижалар асосида: 
Оролбўйи болаларида сурункали риносинуситнинг клиник ҳамда иммунологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Оролбўйи болаларида сурункали риносинуситнинг клиник-иммунологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 сентябрдаги 8н-д/120-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши сурункали риносинуситни ташхислаш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
Оролбўйи болаларида сурункали риносинуситнинг клиник ва иммунологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Нукус шаҳридаги Республика болалар тиббиёт маркази клиникаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 октябрдаги 8н-д/183-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши Оролбўйи болаларида сурункали риносинуситни ташхислаш сифати ва даволаш натижаларини яхшилаш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish