Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Гавҳар Муроджон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатлари», 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ss262.
Илмий раҳбар: Куранбаев Кахрамон Кучкарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, PhD/03/30.12.2021/Ss/Tar.21.02. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлар доктори, профессор; Қосимова Зилола Ғуломиддин қизи, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий муносабатлари динамикасини очиб бериш ва Япония-Ўзбекистон ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатлари минтақада тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланишни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик, минтақалараро интеграция жараёнларини фаоллаштириш борасидаги ташқи сиёсий стратегиялари билан уйғун эканлиги очиб берилган; 
Марказий Осиёда геосиёсий жараёнларнинг фаоллашуви шароитида Япония ва минтақа мамлакатлари ўзаро муносабатларида “CA+J” мулоқот форматини минтақада геосиёсий манфаатлар мувозанатини таъминловчи кўп томонлама ҳамкорликнинг марказий платформаси сифатидаги ролини фаоллаш-тириш ҳамда геостратегик имкониятларни амалга ошириш зарурати асосланган;
Япониянинг Марказий Осиёдаги иқтисодий иштирокини таъминловчи “Тараққиётга расмий кўмак” дастурини “ODA+” форматида қайта шакллантириш орқали маданий-гуманитар дипломатия билан мувофиқлаштириш зарурати асосланган;
Япониянинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсий стратегиясини амалга ошириш минтақа мамлакатларига кредитлар, грантлар, иқтисодий ва технологик ёрдам кўрсатиш, инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш, интеллектуал мулоқот, инсон ресурсини ривожлантириш,  маданий алоқалар каби кўпвекторли “юмшоқ куч” механизмларини қўллашга қаратилгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатлари минтақада тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланишни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик, минтақалараро интеграция жараёнларини фаоллаштиришга қаратилган ташқи сиёсий стратегиялари билан уйғунлиги борасидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг соҳага оид меъёрий, ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 26 апрелдаги 08/14110-сон маълумотномаси). Таклифларни Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсати билан боғлиқ илмий-таҳлилий материалларнинг салмоғи ортишига, ўзаро манфаатли ҳамкорликка оид норматив-ҳуқуқий, шартномавий базасининг бойитилишига хизмат қилган;
Марказий Осиёда геосиёсий жараёнларнинг фаоллашуви шароитида Япония ва минтақа мамлакатлари ўзаро  муносабатларида “CA+J” мулоқот форматини минтақада геосиёсий манфаатлар мувозанатини таъминловчи кўп томонлама ҳамкорликнинг марказий платформаси сифатидаги ролини фаоллаштириш ҳамда геостратегик имкониятларни амалга ошириш борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида сохага оид илмий-амалий материаллар, ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2021 йил 29 мартдаги 01/298-сон далолатномаси). Мазкур тадқиқот натижалари ва хулосалар Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари, “Марказий Осиё + Япония” мулоқот форматини фаоллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари бўйича фаолиятини ташкил этиш бўйича соҳага оид илмий-таҳлилий материаллар салмоғининг ортишига, амалий таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган; 
Япониянинг Марказий Осиёдаги иқтисодий иштирокини таъминловчи “Тараққиётга расмий кўмак” дастурини “ODA+” форматида қайта шакллантириш орқали маданий-гуманитар дипломатия билан мувофиқлаштириш зарурати борасидаги хулосалардан Марказий Осиё халқаро институтида мавзуга оид таҳлилий хужжатлар, илмий-амалий материалларни тайёрлашда фойдаланилган  (Марказий Осиё халқаро институтининг 2022 йил 4 февралдаги 01/02-72-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиё халқаро институтида Япониянинг минтақа мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлигининг янги вектори шаклланишига йўналтирилган илмий-таҳлилий, амалий ҳамда ахборот маълумотлари базасининг кенгайишига, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларининг белгиланишига асос бўлиб хизмат қилган;
Япониянинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсий стратегиясини амалга ошириш минтақа мамлакатларига кредитлар, грантлар, иқтисодий ва технологик ёрдам кўрсатиш, инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш, инсон ресурсларини ривожлантириш,  интеллектуал мулоқот, маданий алоқалар каби кўпвекторли “юмшоқ куч” механизмларини қўллаши борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида сохага оид илмий-амалий материаллар, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар ҳамда мавзуга оид ҳисоботлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2021 йил 29 мартдаги 01/298-сон маълумотномаси). Таклифлар Марказий Осиё ва Япония муносабатлари ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқлилик асосида қатор соҳаларда – сиёсат, иқтисодиёт, фан-техника, ижтимоий ҳамкорлигига тааллуқли илмий-ахборот материаллари салмоғининг ортишига, таҳлилий материалларни ишлаб чиқилишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish