Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонова Лобар Умаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) дессертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муҳаммад Алининг Улуғ салтанат роман-тетрологиясидаги образларнинг бадиий поэтик талқини”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1420.
Илмий раҳбар: Абдулҳамид Холмуродов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз  давлат университети.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджонович, филология фанлари доктори, профессор; Эрназарова Гулноза Ҳамраевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман-тетралогиясида образ поэтикасига доир назарий қарашлар, давр ва қаҳрамон муаммоси, ёзувчи дунёқараши ва қаҳрамон табиати, тарихий манбаларда Амир Темур ва унинг романдаги образи, тетралогияда бадиий психологизм ва ижтимоий-психологик тип масаласи ҳамда миллий адабиётдаги истиқбол тамойилларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Улуғ салтанат» тетралогиясида давр ва қаҳрамон ҳар доим бири иккинчисини тақозо қиладиган тушунчалар эканлиги, уларнинг тил, қадрият, анъана, менталитет билан узвий боғлиқлиги асосланган; 
тетралогияда образлар холислик ва самимийлик асосида ишланганлиги, муаллиф  воқеликнинг билвосита кузатувчисига айланганлиги, сиёсий, ижтимоий, инсоний муносабатларнинг мураккаб диалектикасини акс эттирганлиги далилланган;
тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг асар бош ғоясини очиб беришдаги  аҳамияти ва инсон феъл-атвори тушунарсиз, бир-бирига зид, ўзини ўзи инкор қилувчи эканлиги, ҳаётда юз берадиган воқеалар вазият ва руҳият билан боғлиқлиги очиб берилган;
тетрологияда Қутлуғ Туркон оқа ва Гавҳаршодбегим образларида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима уйғунлаштирилганлиги, Шодимулкхотуннинг тақдири трагик образ сифатида ижтимоий-сиёсий муҳит билан алоқадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад Алининг Улуғ салтанат роман-тетрологиясидаги образларнинг поэтик талқини мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
тетрологияда Қутлуғ Туркон оқа ва Гавҳаршодбегим образларида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима уйғунлаштирилганлиги, Шодимулкхотуннинг тақдири трагик образ сифатида ижтимоий-сиёсий муҳит билан алоқадорлиги аниқланганига доир хулосаларидан  Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан 2015-2021 йилларда амалга оширилган «Соҳибқирон Амир Темур қомуси» мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур жамоат фонди 2021 йил 04 ноябрдаги 04-14-сон маълумотнома). Натижада тетралогиясидаги тарихий образлар, Амир Темур ва унинг фарзандлари, романдаги аёллар образи ҳақидаги илмий-назарий қарашларнинг бугунги кун учун ҳам аҳамиятли бўлган жиҳатларини кўрсатиш имконини берган;.
тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг асар бош ғоясини очиб беришдаги аҳамияти ва драматик образларнинг ижтимоий-сиёсий муҳит билан алоқадорлиги инсон феъл-атворининг тушунарсиз, бир-бирига зид, ўзини ўзи инкор қилувчи эканлиги, ҳаётда юз берадиган воқеалар вазият ва руҳият билан боғлиқлиги кўрсатиб берилганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармонининг 4-банди ҳамда  ЎзР Президентининг 2021 йил 12 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида давлат тилининг қўлланишини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги F-5676-сон фармойиши ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2021 йил 12 ноябрдаги  30-11-28-сон  маълумотномаси). Натижада ёшларимизни  ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамиятли бўлган жиҳатларини кўрсатишга эришиш имконини берган; 
Муҳаммад Али тетралогияда ҳар қандай бадиий асарнинг муваффақиятини таъминлайдиган  энг асосий омил ҳисобланган холислик ва самимийлик асосида иш кўриб,  воқеликнинг билвосита кузатувчисига айланиб, сиёсий, ижтимоий, инсоний муносабатларнинг  мураккаб диалектикасини бадиий акс эттириши очиб берилганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон тарихи» телеканалларининг «Очиқ дарс» номли кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда  фойдаланилган  (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 01-40-1831-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материаллар мазмунининг мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish