Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Азиз Бахтияровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «п-нитробензой кислотаси ва этаноламинлар асосида олинган метал ва супрамолекуляр комплексларнинг синтези, тузилиши ва биологик фаоллиги», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/K28.

Илмий раҳбар: Закиров Бахтиёр Сабиржанович, кимё фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, доцент; Далимова Шахло Шариповна, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: п-нитробензой кислотаси (ПНБК) ва этаноламинлар асосидаги металл ва супрамолекуляр комплексларни синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор 12 та металл ва супрамолекуляр комплекс синтез қилинган, жумладан 6 та аралаш-лигандли комплекс – миснинг ПНБК ва МЭА билан ҳосил қилган 2 та моно- ва биядроли комплекси ҳамда турли металларнинг ПНБК ва ТЭА билан ҳосил қилган 4 та комплекси олинган, уларнинг молекуляр ва кристалл тузилиши аниқланган;

ПНБК ва ТЭА асосидаги аралаш-лигандли комплексларнинг тузилиши билан комплекс ҳосил қилаётган металл тури ўртасида кучли боғланиш мавжудлиги исботланган;

илк бор ишқорий ер металлар билан ПНБК асосида координацион полимерлар олинган;

битта металл комплексга полиморфизм ва баъзи координацион бирикмалар учун изоморфизм ҳодисаси хослиги исботланган;

аралаш-лигандли металл комплекслар тайёрлаш орқали биофаолликни сезиларли ошириш мумкинлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ПНБК, МЭА  ва ТЭА иштирокида синтез қилинган янги координацион бирикмаларнинг тузилиши ҳамда уларнинг биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ТЭА ва ПНБК асосидаги аралаш-лигандли металл комплексларининг таркиби ва тузилиши бўйича олинган маълумотлардан хориждаги 3 та импакт-фактори юқори илмий журналларда синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг физик-кимёвий таҳлили учун фойдаланилган (RSC Advances, 2016, V.6, №2, Journal Impact Factor, IF 3,108; Inorganic Chimica Acta, 2016, V.444, Journal Impact Factor, IF 2,002; Zeitschrift für Kristallographie 2016, V.231, Journal Impact Factor, IF 1,31). Натижада янги аралаш-лигандли комплексларни синтез қилиш ва уларнинг электрон спектри ва магнит хоссаларини тавсифлаш имконини берган;

ПНБК ва этаноламинлар асосида аралаш-лигандли метал комплексларни олиш усули Ф7-Т048 рақамли «Янги супрамолекуляр материаллар олиш мақсадида баъзи биологик фаол қуйи молекуляр органик моддаларнинг универсал клатратогенлар ва микроэлементлар билан комплекс ҳосил қилишини ҳамда уларнинг мембранага нисбатан фаоллигини тадқиқ қилиш» мавзусидаги лойиҳада экинларнинг ўсишини тезлаштирадиган бир қатор янги аралаш-лигандли кординацион бирикмаларни синтез қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 13 октябрдаги ФТА-02-11/870-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул ўсимликларнинг ўсишини тезлаштирувчи препаратлар яратишга асос бўлиб хизмат қилган;

синтез қилинган 12 та янги модданинг тузилиши Англиядаги халқаро маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam. ac.uk/solutions/csd-system/components/csd/). Натижада базага киритилган янги моддалар ўхшаш моддаларни синтез қилишда тақдим этилган  маълумотлардан фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish