Sayt test rejimida ishlamoqda

Думаев Файзуллохон Суванхановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Жиноят процессида амнистия актини қўллашнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш масалалари», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu120.
Илмий маслаҳатчи: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Dsc 32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Таджибаевна Альбина Юлдашбаевна, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилиги асосида амнистия актини қўллашнинг процессуал механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд томонидан ҳукм, ажримни ижро этишда кўриб чиқиладиган ҳамда ҳукмни чиқарган суд ҳал қиладиган масалалар жумласига амнистия актини қўллашни киритиш, амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлганда уни қўллаш тўғрисидаги ариза судгача бўлган исталган босқичида берилиши мумкинлиги, амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юбориш, озодликдан маҳрум этилган шахслар амнистия актини қўллашни сўраб Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги лозимлиги каби тартибларни жорий қилиш лозимлиги таклиф қилинган; 
амнистия актига оид суд ажримининг қарор қисмида прокурорнинг илтимосномасини қисман қаноатлантириш ва ЖПКнинг 83, 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш масалаларни ҳал этиш масаласини акс эттириш лозимлиги таклиф қилинган;
амнистия актига оид суд ажримида прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув ёки суриштирув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисида масалаларни ҳал этишни акс эттириш лозимлиги асослантирилган;
суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протести  тегишинча апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозимлиги асослантирилган;
амнистия иши судларининг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши асослантирилган;
амнистия актига оид терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга юбориш, амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани судга киритиш тўғрисидаги масаланинг прокурор томонидан кўриб чиқиш, амнистияга оид суд мажлисини юритиш ва суд ажрими таркибий элементларига оид умумий ва якунловчи қоидалар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
амнистия актига оид суд ажримининг қарор қисмида прокурорнинг илтимосномасини қисман қаноатлантириш ва ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш масалаларни ҳал этишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 591-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 145-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши амнистия актини қўллашда суд ажримида кўрсатиладиган масалалар доирасини кенгайтиришга хизмат қилган;
амнистия актига оид суд ажримининг қарор қисмида прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув ёки суриштирув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисида масалаларни ҳал этишга оид таклифдан Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунининг 135-бандига ўзгартириш киритиш орқали Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 591-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 145-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши анистия актини қўллашда суд ажримида кўрсатиладиган масалалар доирасини кенгайтиришга хизмат қилган;
Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протести тегишинча апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозимлигига оид таклифдан Жиноят процессуал кодексининг 591-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 5 апрель 06/1-06/1918-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши амнистия акти бўйича суд ажримида кўрсатиладиган масалаларни кенгайтиришга хизмат қилган.
амнистия иши судларининг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилишига оид Жиноят процессуал кодексининг 590-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги 06/1-06/1918-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ишни кўрувчи судьялар доирасини белгилаб бериш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган.
ҳукмни чиқарган суд ҳал қиладиган масалалар ҳамда суд томонидан ҳукм, ажримни ижро этишда амнистия актини қўллаш масаласини ҳам кўриб чиқиш, ҳукм, ажрим эълон қилиниб, у қонунний кучга киргунга қадар, шунингдек ҳукм, ажрим қонуний кучга кириб,  у ижрога қаратилгунга қадар амнистия акти қабул қилинган бўлса ҳукм, ажрим чиқарган суд томонидан амнистия акти кучга киргандан бошлаб 5 сутка ичида ҳал қилинишга оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг янги лойиҳасининг 648, 649, 655-моддаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  2022 йил 21 апрелдаги 3/13-0635-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши амнистия институти қўлланиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлганда уни қўллаш тўғрисидаги ариза судгача бўлган исталган босқичида берилиши, амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юбориш, жиноят иши юритишни давом эттириш ҳақида сўровнинг ижроси рад этилиши мумкин бўлган ҳолатларга Ўзбекистон Республикасида айнан шу жиноят учун амнистия акти қўлланилган ёки афв қилинган ҳолда жиноий жавобгарликдан озод этилган бўлиш ҳолатини киритиш, озодликдан маҳрум этилган шахслар амнистия актини қўллашни сўраб Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг янги лойиҳасининг 716, 768, 778, 779-моддаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  2022 йил 21 апрелдаги  3/13-0635-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши амнистия актини қўллаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish