Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуратов Элёр Хайруллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Топинамбур навларини етиштиришнинг айрим агротехнология элементларини такомиллаштириш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Qx753.
Илмий раҳбар: Элмуродов Абдуғани Актамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Бозорович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Луков Мамадали Кудратович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикамизда топинамбурнинг янги  навларидан (Мўжиза, Эътироф) озиқ-овқат, фармацевтика ва озуқабоп йўналишларда фойдаланишга қараб ўстириш агротехнологияларини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топинамбурнинг янги Мўжиза, Эътироф навларидан бир ва кўп йиллик фойдаланишда ўсиши, ривожланиши, маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлиги турли муддатларда (озиқ-овқат учун баҳорда, ем-хашак учун кузда) ўрганилиб, экиш схемалари (90х35 ва 60х30 см) ва туп сон қалинлиги (31,7-55,5 минг туп/га)  асосланган; 
озуқабоп мақсадларда етиштириш (кўп йиллик экин (3 йил) сифатида фойдаланилганда 1-йили туганак ва кўк масса ҳосили учун ўстириш, 2-йили кўк масса учун ёзда ва кузда ўрим ўтказиш, 3-йили кўк масса учун кўп ўримли судан ўти экиб 4-5 марта кўк масса олиш) технологиялари ишлаб чиқилган;
Жиззах вилояти тупроқ-иқлим шароитида топинамбурни Эътироф навини туганак-силос йўналишида эрта баҳорда экиш, N250P180K150 кг/га меъёрда ўғитлаш ҳамда 6-8 марта суғориш асосида фармацевтика саноати учун импорт ўрнини босувчи сифатли хом ашё олиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.
топинамбур навларини  баҳорда (озиқ-овқат),  ва кузда (ем-хашак) 90х35 ва 60х30 см, 31,7-55,5 минг/га туп қалинлигида, Жиззах вилояти шароитида  фармацевтика саноати учун хом-ашё сифатида етиштиришда иқтисодий самарадорлик юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Топинамбур навларини етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалар асосида:
“Зарафшон водийси шароитида топинамбур навларидан юқори мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга оид тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 02/027-2331-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар фермер хўжаликларида, чорвачиликка ихтисослашган кластерларда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
топинамбур навларини ўстириш технологияларини такомиллаштириш, яъни навларни тўғри танлаш, экиш муддатлари (озиқ-овқат учун баҳорда, ем-хашак учун кузда), қулай экиш схемалари (90х35 ва 60х30 см, 31,7-55,5 минг/га туп қалинлигида), ҳосилни йиғиштириш, озиқ-овқат, фармацевтика саноати ва озуқабоп мақсадларда етиштириш (кўп йиллик экин (3 йил) сифатида фойдаланилганда 1-йили туганак ва кўк масса ҳосили учун ўстириш, 2-йили кўк масса учун ёзда ва кузда ўрим ўтказиш, 3-йили кўк масса учун кўп ўримли судан ўти экиб 4-5 марта кўк масса олиш) бўйича тадқиқот натижалари Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларида жами 46,9 гектарга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 02/027-2331-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида топинамбур навларини туганак ҳосили 28,7-40,1 т/га, кўк массаси бўйича 56-72,3 т/га, соф даромад 8-12 млн сўм, рентабеллик даражаси 30,7-92,4% гача ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish