Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидкулов Нуриддин Акрамкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар сиёсий маданиятини инновацион-креатив ёндашув асосида шакллантириш механизмлари», 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ss234.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Эргашев  Ибодулла Эргашевич, сиёсий фанлар доктори, профессор; Тургунова Насиба Туйчиевна, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларнинг сиёсий маданиятини инновацион-креатив ёндашув асосида шакллантиришга таъсир этувчи мезонларни аниқлаш, давлат тараққиётида ёшлар иштирокини янада фаоллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар сиёсий тафаккурини шакллантиришда қизиқишлари ва ташаббусларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш орқали давлат миллий манфаатларига уйғун ҳолда инновацион-креатив ўсиш имкониятларига (истеъдод, иқтидор, қобилият) «шахс-жамият-давлат» алоқадорлигидан келиб чиқиб ёндашиш илмий асосланган;
ёшларда сиёсий маданият, фаол фуқаролик позицияси нафақат давлат, фуқаролик жамияти ва сиёсий партияларнинг ҳамкорликдаги «офлайн» ҳаракати, балки замонавий виртуал «онлайн» имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш орқали шакллантириш самараси асослантирилган;
ёшларнинг хулқ-атвор ва хоҳиш-истакларини давлат ва жамиятнинг миллий юксалтириш йўлида хизмат қилишига боғлиқ тарбиялаш ҳамда мақсадларни белгилаш ёшлардаги лоқайдлик, миллий қадриятларни менсимаслик, космополитлик омилларини олдини олишга хизмат қилиши очиб берилган; 
ёшлар муаммоларни манзилли, самарали ва истиқболли ҳал этишда комплекс илмий прогнозлар берувчи «ақл марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш орқали уларда глобал ва регионал миқёсдаги сиёсий маданият ва қадриятларни мустаҳкамланишига хизмат қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар сиёсий маданиятини  инновацион-креатив ёндашув асосида шакллантириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
ёшлар сиёсий тафаккурини шакллантиришда қизиқишлари ва ташаббусларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш орқали давлат миллий манфаатларига уйғун ҳолда инновацион-креатив ўсиш имкониятларига (истеъдод, иқтидор, қобилият) «шахс-жамият-давлат» алоқадорлигидан келиб чиқиб ёндашиш илмий асосланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида фойдаланилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 мартда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида тўртинчи ташаббус ижросини таъминлаш юзасидан ёшларни маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланиб келинмоқда. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2022 йил 16 июндаги 04-13/553 сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация материаллари ёшлар билан ишлаш тизимини соддалаштириш, мавжуд ёки эҳтимолий муаммоларни ҳал қилиш, стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнида ёшлар иштирокини янада оширишга ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали Ўзбекистонда ёшлар сиёсий маданиятини инновацион-креатив ёндашув асосида шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилган;
ёшларда сиёсий маданият, фаол фуқаролик позицияси нафақат давлат, фуқаролик жамияти ва сиёсий партияларнинг ҳамкорликдаги «офлайн» ҳаракати, балки замонавий виртуал «онлайн» имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш орқали шакллантириш самараси асослантирилганлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июндаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсий маданиятини инновацион-креатив ёндашув асосида шакллантиришга оид амалга оширилаётган ислоҳотлар кўплаб чора-тадбирлар, дастур ва лойиҳаларнинг ҳамкорлик режасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларнинг хулқ-атвор ва хоҳиш-истакларини давлат ва жамиятнинг миллий юксалтириш йўлида хизмат қилишига боғлиқ тарбиялаш ҳамда мақсадларни белгилаш ёшлардаги лоқайдлик, миллий қадриятларни менсимаслик, космополитлик омилларини олдини олишга хизмат қилиши очиб берилганлигига оид янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг II йўналишига оид «Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятни кенг тарғиб қилиш, «Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари» ғоясини руёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари»ни ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 15 июндаги 02/02/1073 сонли маълумотномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мамлакатимизда рўй бераётган вoқеаларга даҳлдорлик ҳиссини шакллантиришга доир маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказишга ҳамда тарғибот жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
ёшлар муаммоларни манзилли, самарали ва истиқболли ҳал этишда комплекс илмий прогнозлар берувчи «ақл марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш орқали уларда глобал ва регионал миқёсдаги сиёсий маданият ва қадриятларни мустаҳкамланишига хизмат қилишига оид илмий-амалий таклиф, тавсия ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ишлаб чиқилган ва жорий йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда тасдиқланган «2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар» дастурининг иккинчи банди-ёшларнинг турли бузғунчи ғоялардан асраш мақсадида «Янгиланаётган Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш» мавзусида ёшлар ўртасида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 16 июндаги 04-16-22-1774-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ёшлар тафаккурида соғлом сиёсий билимларни хосил қилишга, соғлом сиёсий маданиятга риоя қилиш ҳамда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялашга доир фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish