Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Нилуфар Джумаваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника йўналиши талабаларига ахборот технологиялари ёрдамида инглиз тилини ўқитишнинг самарали усуллари”, 13.00.02-Таълим тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.3.PhD/Ped1128.
Илмий раҳбар: Хакимова Гулсара Эгамназаровна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Джумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор,; Ахмедова Матлуба Ибрагимхонова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналиши талабаларига ахборот технологиялари ёрдамида инглиз тилини ўқитишнинг самарали усулларини ва лингвотехнологияларини такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
техника йўналиши талабаларига инглиз тилини самарали ўқитишнинг методик омиллари, таълимий тамойиллари ва педагогик шарт-шароитлари  инглиз тилини ўзлаштиришга қўйилган “В2” даражада ўқитишга мўлжалланган ўқув-методик талабларни хорижий тилни билишнинг миллий баҳолаш даражаси (миллий норматив формат)га интенсив равишда мослаштириш (адаптивлаштириш) асосида аниқлаштирилган;
техника йўналиши талабаларининг инглиз тилини касбга йўналтирилган ҳолда билиш даражалари мезонлари тил ўргатиш муҳитининг умумдидактик, психолингвистик ва методик тамойиллари ҳамда тил малакалари, нутқий фаолият, лингвистик билимларга асосланувчи лингводидактик категорияларни тил ўрганувчиларга қўйиладиган талабларни вазиятга мослашувчанликни таъминлаш орқали мақбуллаштириш (оптималлаштириш) асосида такомиллаштирилган;
техника йўналиш ОТМларида инглиз тилини интенсив ўқитишнинг ахборотлар базаси ва ҳаракатлар дастурига асосланган концептуал модели талабаларда учрайдиган типик характердаги интерференцион (фонетик, грамматик, структуравий) қийинчиликларни тезкор бартараф этишга йўналтирилган лингвотехнологиялар (Matching tasks, Case study, 5W, Webquest, Kahoot)ни назарий ва амалий машғулотларда универсал қўллаш блок-тузилмалари воситасида мураккаб мазмунли матнларни тушунишга йўналтириш асосида ишлаб чиқилган;
релевант мустақил таълим мавзуларини методик, педагогик ва лингвистик жиҳатдан спирал ўқитишни ташкил этиш орқали талабаларнинг тил кўникмалари (фикрларни мос тарзда оғзаки ва ёзма нутқда қўллаш)ни касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган тавсия ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техник йўналиш талабаларига ахборот технологиялари ёрдамида инглиз тилини ўқитиш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
техника йўналиши талабаларига инглиз тилини самарали ўқитишнинг методик омиллари, таълимий тамойиллари ва педагогик шарт-шароитлари, шунингдек, тизимли, контекстли ва ахборотли ёндашувлар асосида педагогик-лингвистик таҳлил орқали бўлажак муҳандисларнинг инглиз тилида техник мулоқотини характерловчи муҳим сифатлари (ташаббускорлик, мустақиллик, киришувчанлик, техник саводхонлик)ни аниқлаштиришга оид таклифлардан AIF 2/20-рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 декабрдаги 02-07-4031/04-сон далолатномаси). Натижада, техника йўналиши талабаларининг касб даражасини мунтазам ошириш мақсадида уларнинг базавий ва амалий тадқиқотлар интеграцияси асосида ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари  такомиллаштирилган;     
техника йўналишидаги олий таълим жараёнида инглиз тилини ўқитишнинг умумдидактик, психолингвистик, методик тамойиллари; тил малакалари, нутқий фаолият, лингвистик билимларга асосланувчи лингводидактик категориялар; мотивацион-мақсадли, таркибий-ташкилий, баҳоловчи-ташхисловчи компонентлари асосида ишлаб чиқилган оғзаки ва ёзма нутқни эркин ифодалай оладиган реципиент/продукциент компетентли шахслар ривожланишига оид таклифлар AIF 2/20-рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 декабрдаги 02-07-4031/04-сон далолатномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитиш бўйича дастур ва методикалар мазмуни замонавий талаблар асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганишда талабаларда учрайдиган типик характердаги интерференцион қийинчиликларни тезкор бартараф этишга йўналтирилган махсус лингвотехнологиялар (Matching tasks, Case study, 5W, Webquest, Kahoot) комплекси орқали чет тил ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлардан ЁА-1-012 рақамли “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратишнинг методикаси (“Ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” фани мисолида)” (2018-2020 йй.) номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 декабрдаги 02-07-4031/04-сон далолатномаси). Натижада, техник олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тилини ўқитишда глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланиш билан боғлиқ ташкилий-методик ишларни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
бўлажак муҳандисларга инглиз тилини касбга йўналтириб ўргатиш жараёнида релевант мустақил таълим мавзуларини методик, педагогик ва лингвистик жиҳатдан спирал ўқитишни ташкил этиш орқали талабаларнинг тил кўникмалари (фикрларни мос тарзда оғзаки ва ёзма нутқда қўллаш)ни касбий фаолиятга йўналтирган ҳолда ривожлантириш, бўлажак муҳандисларда инглиз тилида коммуникатив қобилиятларнинг (ахборотли, когнитив ва эркин мулоқот) шаклланганлик даражаларини комплекс аниқлашга мўлжалланган ахборот технологиялари элементлари ва баҳолаш мезонлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан ЁО-А-1-009 рақамли  “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосда инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2019 йй.) номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 декабрдаги 02-07-4031/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари, фикрларни мос тарзда оғзаки ва ёзма нутқда қўллаш билан боғлиқ тил кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish