Sayt test rejimida ishlamoqda

Қойилова Меҳринисо Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш методикаси», 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2726.
Илмий раҳбар: Курбанова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib93.01 (Бир марталик Илмий кенгаш) 
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Гулчеҳра Шарифбоевна, педагогика фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади девиант хулқли ўсмирларда фаолиятли ёндашув асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
девиант хулқли ўсмирларни ижтимоий-тарбиявий, тиббий-соғломлаштирувчи лойиҳаларга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзи (ўсмир шахси ақл-идроки, психологияси ва мотивацияси) кўникмаларини шакллантириш шарт-шароитлари (ақлий, руҳий, жисмоний ва меҳнат фаолиятининг методик мувозанати) аниқлаштирилган; 
ўсмирлар муҳитида девиант хулқ (алкологизм, тамаки чекиш, наркомания, вандализм, графитти) шаклларини ўсмирларда девиант хулқни шаклланишига сабаб бўлувчи ва ундовчи ҳатти-ҳаракатларга қарши маъсулиятни оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий    чора-тадбирлар, ўсмирлар онгида девиант хулқ шаклларини намоён бўлишини олдини олиш  ҳамда руҳий барқаролик ва мувозанатни шакллантириш бўйича оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш чора-тадбирлари, девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирилган ижтимоий институтлар, жумладан ёшлар жамоат ташкилотларининг  фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар,  махсус тиббий, социологик, педагогик (ўсмирлар девиант хулқининг мониторинги, тест, ўсмирларнинг  девиант хулқнинг намоён бўлиши билан боғлиқ ахборот ҳамда ирсий карталарини тузиш) тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар асосида  профилактика қилиш таклиф этилган; 
ўсмирлар хулқ-атворининг ижтимоий меъёрлардан оғиши шакллари (жиноятчилик, қўрқув ва вандализм) ва сабаблари (оила ва турмушдаги салбий таъсирлар, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ва оммавий маданият)ни психофизиологик асослари орқали оиладаги ижтимоий тарбия воситасида ўсмирлар девиант хулқ-атворини олдини олишга йўналтирилган ахборот-дидактик таъминот ишлаб чиқилган;
девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзи қирралари (ижобий “Мен” концепцияси)нинг яхлит шаклланиши даражалари (юқори, ўрта ва қуйи) назарий ва эмпирик баҳолаш мезонлари(репродуктив, фаолиятли, продуктив ва креатив)ни аниқлаш орқали ўқув-тарбия ва оилавий тарбия жараёнида фойдаланиш йўллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Девиант хулқли ўсмирларда фаолиятли ёндашув асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш методикаси асосида олинган илмий натижалар қуйидаги ишлар орқали амалиётга татбиқ қилинган:
девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари, амалдаги ҳолати ва замонавий ёндашувларни таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик шарт-шароитларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш методикасини стратегик ривожлантиришнинг мезонларини такомиллаштиришга оид тавсиялардан жамоат саломатлиги техникумларининг 5.71.03.00- “Ҳамширалик иши” таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8п-з/397-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган тавсиялар “Жамоада ҳамширалик иши”, “Тиббий психология”, “Касбий психология”, “Касб касалликлари” каби фанларини ўқитиш мазмунига сингдирилган;
девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини синфдан ташқари машғулотларда “Девиант хулқли ўсмирларда соғлом турмуш тарзи асослари” ўқув курсини амалиётга жорий этиш орқали ривожлантиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8п-з/397-сон маълумотномаси). Натижада, ташкил этилиб, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган саломатлик учун хавфли омиллардан ўзини мухофаза қила оладиган, саломатликни сақлашга ёрдам берадиган, жамоада соғлом маънавий муҳитни ярата оладиган баркамол авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшилган;
ўсмирлар хулқ-атворининг ижтимоий меъёрлардан оғиши шакллари ва сабабларини таснифлаш, оиладаги ижтимоий тарбия воситасида ўсмирлар девиант хулқ-атворини олдини олиш механизмларини такомиллаштириш асосий омиллардан бири эканлиги 5.71.05.01-“Фармация”, 5.71.01.01- “Фельдшер-акушерлик”, 5.71.01.02-“Фельдшер-лаборантлик иши” йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21255-сон хулосаси). Натижада, таклиф этилган методик тавсиялар “Терапияда ҳамширалик иши”, “Тиббиёт касбига кириш”, “Тиббий психология”, “Касбий психология” каби фанларини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish