Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташбаев Бобир Ўразбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Бюджет дефицити ва уни қарзли молиялаштириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1706.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хажибаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет дефицити ва уни қарзли молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат қарзларини бошқаришнинг «девальвацион-қарз қопқони» концепцияси бўйича «Қарз валютаси» мезони асосида давлат қарзларининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан хавфсиз даражасини 50% дан оширмасликнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
миллий жамғармаларни актив бюджет тақчиллигини молиялаштиришга жалб қилиш мақсадида давлат қарзи портфелини ички қарзлар салмоғини ошириш ҳисобига оптималлаштириш таклиф қилинган;
йирик ва стратегик лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилинган давлат қарзларига хизмат кўрсатиш бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашда молиявий заҳиралар сифатида махсус «Кафолат жамғармаси»ни шакллантириш зарурлиги асосланган; 
давлат қарзлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун ўзлаштириладиган ташқи қарзларни лимитлаш орқали қарз юкини пасайтириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет дефицити ва уни қарзли молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат қарзларини бошқаришнинг «девальвацион-қарз қопқони» концепцияси бўйича «Қарз валютаси» мезони асосида давлат қарзларининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан хавфсиз даражасини 50% дан оширмаслик таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 07/32-04-03-37/605-сон маълумотномаси). Натижада, максимал даражада солиқ юкини камайтиришни таъминлаш, мамлакатнинг суверен тўлов қобилияти ва валюта рискига нисбатан давлат қарзларининг мўътадил даражасини сақлаб туриш мақсадида, давлат томонидан олинадиган ташқи қарзларнинг ЯИМга нисбатан 50%дан ортмаган чегаравий миқдорини белгилашга эришилган;
миллий жамғармаларни актив бюджет тақчиллигини молиялаштиришга жалб қилиш мақсадида давлат қарзи портфелини ички қарзлар салмоғини ошириш ҳисобига оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 07/32-04-03-37/605-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф давлатнинг суверен молиявий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, унинг ички ва ташқи манбаларини 50/50 нисбатини таъминлаш ва ушбу диверсификация сиёсатида халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган Своп конверсион операцияларидан фойдаланиш ташқи қарзларини жалб қилиш даражасини нисбатан жиловлаш орқали келгусида миллий валюта барқарорлигига ташқи қарзларнинг негатив таъсирини нейтраллаштиришга эришилган;
йирик ва стратегик лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилинган давлат қарзларига хизмат кўрсатиш бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашда молиявий заҳиралар сифатида махсус «Кафолат жамғармаси»ни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21-сентябрдаги 573-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 07/32-04-03-37/605-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида давлат қарзларининг ЯИМга нисбатан улушини ҳозирги ҳолатида мамлакатнинг суверен кредит рейтингини мустаҳкамлаш, йиллик қарзларга хизмат кўрсатиш бўйича жорий мажбуриятларнинг мақсадли ва манзилли марказлашган манбаини шакллантириш орқали тўлов интизомини таъминлаш воситасида мамлакатнинг тўлов қобилияти мустаҳкамланади. Натижада, Ўзбекистон  учун S&P Халқаро рейтинг агентлиги томонидан баҳоланган «Барқарор» суверен кредит рейтингини ўрта муддатли истиқболда сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш имкониятларига эришилган;
давлат қарзлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун ўзлаштириладиган ташқи қарзларни лимитлаш орқали қарз юкини пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 07/32-04-03-37/605-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида йирик тармоқларни ривожлантириш орқали давлат бюджети даромадларини мустаҳкамлаш мақсадида, ташқи қарз сиёсати натижасида жалб қилинган ресурслар мамлакат иқтисодиётининг базавий тармоқларини инвестиция харажатларини молиялаштиришга йўналтириш ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномалар ҳамда манбаи давлат бюджетидан бевосита қайтариладиган суверен ташқи қарзларни ўзлаштириш лимитларини белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish