Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Хамид Хамдамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек сонетларида миллий колорит ва умуминсоний қадриятлар”,  10.00.02–Ўзбек адабиёти, (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil.1339.
Илмий раҳбар: Холмуродов Абдухамид, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Умуров Ҳотам Икрамович, филология фанлари доктори, профессор; Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек сонетларида миллий колорит ва умуминсоний қадриятларнинг бадиий ифода тарзи ҳамда янги анъаналар билан бойиб боришини қиёсий-типологик, илмий-назарий жиҳатдан асослаш, туркум, гулчамбар ҳамда сонет-достонларнинг ноанъанавий талқинларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек сонетларида миллий колорит ва умуминсоний қадриятлар инсонийлик, садоқат, бурч, вафо каби мотивларнинг жанр имкониятида ривожланиши далилланган; 
сонетларнинг ХХ асрнинг 20-йилларида ўзбек адабиётида шаклланганлиги, замонавий ўзбек лирикасида мустаҳкам қарор топганлиги, мазкур жанр назариясига оид композицион тузилиш, қофияланиш тартиби ҳамда уларнинг анъанавий ва ноанъанавий сонетлар таркибидаги достонга хос лиро-эпик хусусиятлари асосланган;
жанр хусусиятларининг такомиллашувига “Сонетлар гулчамбари”даги  услуб индивидуаллиги, композицион яхлитлиги, шоир маҳорати ҳамда руҳий-психологик уйғунлигига эришиш жараёни очиб берилган;
ХХ аср ўзбек сонетнавис шоирлари Усмон Носир, Барот Бойқобилов, Рауф Парфи, Фахриёр  каби ижодкорлар асарларида метафорик бирликлар, эсхотологик тушунчалар жаннат ва дўзах, ўлим ва ҳаёт моҳияти ҳамда  лирик хотиманинг кескинлиги кабилар қўлланилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида сонет жанри тадрижий тараққиёти, ўзбек сонетларида миллий колорит ва умуминсоний қадриятларнинг бадиий ифодаси тадқиқ этилиши асосида:
ўзбек сонетларида миллий колорит ва умуминсоний қадриятлар инсонийлик, садоқат, бурч, вафо каби мотивларнинг жанр имкониятида ривожланиши асосидаги қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг ФА-Ф1-Г002 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 25 апрелдаги 208/1-сон маълумотномаси) Натижада, сонет жанрининг ўзбек адабиётида пайдо бўлиши, шаклланиш босқичлари, жанр табиатини ўзида мужассам этган янги жанрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, такомилга эришишда жанр генезиси ва тадрижий ривожи хусусиятларининг қорақалпоқ фольклори билан боғлиқлиги текширилган, жанрлар юзасидан назарий қарашлардан зарур ўринларда фойдаланилган;
сонетларнинг ХХ асрнинг 20-йилларида ўзбек адабиётида шаклланганлиги, замонавий ўзбек лирикасида мустаҳкам қарор топганлиги, мазкур жанр назариясига оид композицион тузилиш, қофияланиш тартиби ҳамда уларнинг анъанавий ва ноанъанавий сонетлар таркибидаги достонга хос лиро-эпик хусусиятлари асосида адабиётшунослик тарихига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда ФА-Ф-1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 18 августдаги 17.01/184-сон маълумотномаси). Натижада, сонет жанрининг ўзбек адабиётида пайдо бўлиши, шаклланиш босқичларининг ХХ аср қорақалпоқ адабиётига таъсири, жанр тараққиётидаги тажрибалар ва анъаналарнинг қорақалпоқ адабиётида ривожлантирилиши масалалари юзасидан таҳлиллар амалга оширилган. Б. Бойқобилов, Р. Парфи, Фахриёр, М. Абдулҳаким сингари ўзбек шоирлари ижодининг қорақалпоқ шоирлари ижодига таъсири, сонет жанрининг қорақалпоқ шеъриятида тутган ўрнини таҳлил ва тадқиқ этилиши масалалари доирасида ўрганиш имконияти яратилган;
ХХ аср ўзбек сонетнавис шоирлари Усмон Носир, Барот Бойқобилов, Рауф Парфи, Фахриёр  каби ижодкорлар асарларида метафорик бирликлар, эсхотологик тушунчалар жаннат ва дўзах, ўлим ва ҳаёт моҳияти ҳамда  лирик хотиманинг кескинлиги ҳақидаги хулосалардан Навоий вилоят телерадиокомпанияси ва радиоэшиттиришлар таҳририяти томонидан фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 мартдаги  01-02/80-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий мулоҳазалар “Қадрият”, “Адабий муҳит”, “Жавондаги жавоҳир” кўрсатув ва эшиттиришлар сценарийсини тайёрлашда хизмат қилган. Кўрсатув ва эшиттиришларнинг ранг-баранг ва оммавийлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish