Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадреимов Айтбай Оразбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришда давлат бюджети даромадлари манбаларини кенгайтириш йўналишлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.07– “ Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.2.PhD/Iqt965.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Илхом Ободович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар ўз даромадлари манбаларини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини фойда солиғи таркибига бириктирилганлигини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғидан тушумларнинг маҳаллий бюджетга қолдирилиши таклиф этилган;
маҳаллий бюджетлар даромад манбаини оширишда ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш орқали кўчмас мулкни тўлиқ рўйхатга олинишини таъминлаш ва ҳудудлар кесимида мол-мулк солиғи бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш таклиф этилган;
маҳаллий ҳокимият органларининг фискал соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва солиқ тушумларини оширишни таъминлашда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш орқали маҳаллий ер солиғи ставкаларини ўрнатиш таклиф этилган;
ҳудудларнинг маҳаллий бюджет даромадлари улушида солиқсиз даромадлар тушумини оширишда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадларни маҳаллий бюджет ихтиёрида қолдириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришда давлат бюджети даромадлари манбаларини кенгайтириш йўналишлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини фойда солиғи таркибига бириктирилганлигини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғидан тушумларнинг маҳаллий бюджетга қолдирилиши таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 06/04-02-32/2356-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджет даромадлари базасининг кенгайишига ва маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллиги ошишига эришилган; 
маҳаллий бюджетлар даромад манбаини оширишда ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш орқали кўчмас мулкни тўлиқ рўйхатга олинишини таъминлаш ва ҳудудлар кесимида мол-мулк солиғи бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонуни билан Солиқ кодексига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 06/04-02-32/2356-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадлар манбасининг кенгайишига, мол-мулкни солиққа тортиш механизми такомиллаштирилган;
маҳаллий ҳокимият органларининг фискал соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва солиқ тушумларини оширишни таъминлашда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш орқали маҳаллий ер солиғи ставкаларини ўрнатиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонуни билан Солиқ кодексига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 06/04-02-32/2356-сон маълумотномаси). Натижада, бу маҳаллий ҳокимият органларининг фискал соҳадаги ваколатларининг кенгайишига ва солиқ тушумларининг ошишига олиб келган;
ҳудудларнинг маҳаллий бюджет даромадлари улушида солиқсиз даромадлар тушумини оширишда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадларни маҳаллий бюджет ихтиёрида қолдириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 06/04-02-32/2356-сон маълумотномаси). Натижада, солиқ юкини оширмаган ҳолда маҳаллий бюджет даромадлар базасини ошириш ва давлат активларидан самарали фойдаланиш таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish