Эшова Холиса Саидовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги нематодалар ва уларнинг яшаш муҳити шароитларига мослашиш йўллари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/B16.
Илмий маслаҳатчи: Мавлонов Очил Мавлонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Позилов Абдуваеит, биология фанлари доктори; Хуррамов Шукур Хуррамович, биология фанлари доктори, профессор; Кожевникова Алевтина Григорьевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон чўл минтақаси нематодаларининг таксономик, экологик-трофик таркибини аниқлаш ва уларни атроф-муҳитнинг экстремал шароитларига мослашиш йўлларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон чўл минтақаси шароитларида нематода турларининг хилма-хиллиги ва илдиз олди тупроқлари ҳамда ўсимлик жамоалари нематодаларининг фаунистик комплеклари аниқланган;
илк бор Ўзбекистон чўл минтақасининг 176 турдан иборат нематодалари рўйҳати тузилган ва фан учун нематодаларнинг янги 6 тури, Ўзбекистон фаунаси учун 5 тури аниқланган;
девисапробионт, параризобионт ва эктопаразитларни ўз ичига олувчи нематода жамоаларининг морфологик ва экологик ўзига хослиги очиб берилган;
нематода турларининг доминантлик қилувчи гуруҳлари ва ўсимлик-хўжайин таркиби бўйича фарқ қилувчи жамоаларининг акробелоид, долиходороид, акробелоид-долиходороид, долиходороид-дорилаймоид ва цефалобоид-акробелоид типлари аниқланган;
нематодаларнинг экологик яшаш шароитларига боғлиқ ҳолда тана қопламаси шаклланиши мураккаблашувининг коррелятив алоқалари исботланган;
чўл иқлими шароитларига нематодалар адаптив реакциясининг анатомо-морфологик ва физиологик жиҳатлари очиб берилган;
нематодаларнинг морфологик, физиологик тавсифлари ва уларнинг ўсимлик-хўжайин билан трофик муносабатига кўра 15 та кичик экологик гуруҳлари аниқланган;
Acrobelinae оиласига кирувчи нематодалар девисапробиотик турларининг чўл минтақаси қум тупроқларидаги тўкилган ўсимлик қолдиқларини қайта ишловчи асосий агентлар эканлиги исботланган;
қурғоқчил чўл тупроқлари гидротермик режимини ўсимликларнинг хавфли паразити – бўртма нематоданинг ҳаёт циклидаги ўрни аниқланган ва шу асосда ғўза фитогельминтозларининг олдини олиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон чўл зоналарининг нематодалари ва уларнинг яшаш муҳити шароитларига адаптацияси йўллари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
нематодалардан зарарланмайдиган ёки кам зарарланадиган беда ва дон экинларини қўллаш орқали мелойдогеноз қўзғатувчиси билан ғўзани зарарланишини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар қишлоқ фермер хўжаликларига жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 мартдаги 02/12-258-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ муҳити ва экинларни ўсиш шароитини яхшилаш орқали ғўзани паразит нематодаларга чидамлилигини ошириш имконини берган;
нематодалар билан зарарланган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини нематода инвазион личинкалари фаол бўлмаган эрта муддатларда экиш бўйича агротехник тадбирлар фермер хўжаликларга жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 мартдаги 02/12-258-сон маълумотномаси). Натижада гидрологик режимни бошқариш орқали тупроқдаги нематодалар миқдорини камайтириш ва сабзавот-полиз экинларини улардан зарарланишини пасайтириш имконини берган;
нематодаларга қарши курашишни ўз ичига олувчи енгил тупроқли далаларда ғўзани калта эгатлар орқали қисқа вақт давомида ва кам меъёрда суғориш схемаси ўсимликлар карантини амалиётига жорий этилган (Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2017 йил 20 сентябрдаги 50-04-702-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ғўзани нематода билан зарарланишини 57% камайтириш ва ҳосилдорлигини ошириш имконини берган.