Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилов Машраб Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш», 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt654. 
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматқулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Хушвақтова Хуснобод Солиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тaдқиқoтнинг мaқcaди мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш даражасини ресурстежамкорлик ва технологик янгиланиш индекслари орқали (“паст”, “ўртача” ва “юқори” интервалли интеграл мезонлар асосида) баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган;
Жиззах вилояти “Музбел агрокластер” МЧЖнинг ташкилий-бошқарув тузилмаси маҳсулот етиштирувчилар, истеъмолчилар ва таъминотчиларнинг ўзаро манфаатли интеграциялаш бўлими таклиф этилган;
табиий иқлим шароити, бозорга нисбатан жойлашуви турлича бўлган мева-сабзавот етиштирувчи субъектларда тенг иқтисодий шароитлар яратиш юзасидан технологик  модернизациялашда насос харажатларини 50 фоизгача субсидиялаш, артезиан қудуқлари қазиш харажатларини беш йилгача солиқдан озод этиш каби тадбирларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Жиззах вилояти мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш ҳисобига мевали боғлар ва сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш даражасини ресурстежамкорлик ва технологик янгиланиш индекслари орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг “Жиззах вилоятида мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш бўйича чора-тадбирлар ва мақсадли дастурлар”ида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 02/011-1817-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида боғдорчилик-сабзавотчилик хўжаликлари фаолиятини модернизациялаш самарадорлигини баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш имконини берган;
Жиззах вилояти “Музбел агрокластер” МЧЖнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини такомиллаштириш бўйича тавсиялари Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг “Жиззах вилоятида мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш бўйича чора-тадбирлар ва мақсадли дастурлар”ида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2020 йил 23 июндаги 02/011-1817-сон маълумотномаси). Натижада, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнларини самарали тарзда мувофиқлаштириш, соҳада инновацион янгиликларни жорий этишни янада жадаллашувини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш даражасини оширишга олиб келган ҳамда етиштирилаётган маҳсулотлар таннархини 10-15 фоизга пасайиши, шунингдек, агроресурсларни 15-20 фоизга тежаш имконини берган;
табиий иқлим шароити, бозорга нисбатан жойлашуви турлича бўлган мева-сабзавот етиштирувчи субъектларда тенг иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида технологик  модернизациялаш тадбирларини табақали қўллаб-қувватлаш механизмини такомил-лаштириш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 3-2/20-178-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларни амалиётга тадбиқ этилиши ишлаб чиқариш шароитлари турлича бўлган хўжаликларни қўллаб-қувватлашда табақалашган ҳолда ёндашув натижасида улар кўраётган зарарларни 30-40 фоизга камайтириш, пировард натижада уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш имкониятини яратган;
Жиззах вилояти мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш ҳисобига мевали боғлар ва сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг “Жиззах вилоятида мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш бўйича чора-тадбирлар ва мақсадли дастурлар”ида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2020 йил 23 июндаги 02/011-1817-сон маълумотномаси). Натижада, мева-сабзавотчилик тармоғини модернизациялаш ҳисобига 2030 йилда вилоят бўйича сабзавот экинлари ҳосилдорлиги 2021 йилдаги 243,5 ц/га. дан 294,5 ц/га. га, мева етиштириш ҳосилдорлиги эса мос равишда 2021 йилдаги 88,9 ц/га. дан 2030 йилда 108,1 ц/га. га ортиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish