Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкарова Хафиза Шербабаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Франц Ҳолер ижодида кичик жанрлар поэтикаси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil863.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Джусупов Нурсултан Маханбет улы, филология фанлари доктори, доцент.Садиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори (Dsc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат узбек тили ва адабиети университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Франц Ҳолер ижодида кичик жанрлар поэтикасининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ғарбий Европа адабиётида кичик насрнинг эпик тур сифатидаги  алоҳида, яъни ҳикоя жанрининг митти, кичик, ўрта ҳажмли, ёзувчи Франц Ҳолер ижодида кузатилган ҳикояларнинг йўл-йўлакай ёзилган ҳикоялар, риторик саволнома тарзидаги ҳикоялар каби типларининг специфик хусусиятлари немис, рус адабиётшунослигининг назарий аспектларига қиёсланган ҳамда адабий қирраларининг бир-биридан фарқ қилувчи хусусиятлари аниқланган;
Швейцария адабиётидаги кичик наср адабий турининг шаклланиш тармоқлари, даврлараро ривожланиш босқичларининг ўзаро ва ўша даврда ижод қилган ёзувчилар ижодида илгари сурилган ғоялар ва даврий босқичларининг фарқли жиҳатлари ва эволюцияси далилланган;
Франц Ҳолер кичик ҳикояларининг бадиияти, эстетик функциялари жаҳон  адабиётшунослигида тутган юксак аҳамияти  шакл ва мазмун, сюжет ва композиция, образлар галереясининг хилма-хиллиги каби адабий масалалар билан алоқадорликда очиб берилган;
Франц Ҳолер ҳикояларининг поэтикаси, ўзига хос жиҳатлари, замонавий немис ҳикоячилигидаги мавқеи, жумладан, кичик ҳикояларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари, бадиий-фалсафий салмоғи ижтимоий жараёнлар билан узвий боғлиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Швейцария адабиёти тараққиёти ва Франц Ҳолер ижодини таҳлил қилиш жараёнида қўлга киритилган натижа ва хулосалар асосида:
Ғарбий Европа адабиётида кичик насрнинг эпик тур сифатидаги  алоҳида специфик хусусиятлари немис, рус адабиётшунослигининг назарий аспектларига қиёсланган ҳолда тавсифланган ҳамда адабий қирраларининг илмий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистондаги Гёте институтида 2020-2021 йилларда ўтказилган “Замонавий немис ва немисзабон адабиётига нигоҳ” халқаро лойиҳани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Гёте институти 2022 йил 15 мартдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада немис ва немисзабон адабиётининг ёрқин намоёндалари ижоди ўрганилди ва замонавий бадиий матнлар таҳлилига доир илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Франц Ҳолер кичик ҳикояларининг бадиияти, эстетик функциялари жаҳон адабиётшунослигида тутган юксак аҳамияти шакл ва мазмун, сюжет ва композиция, образлар галериясининг хилма-хиллиги каби адабий масалалар билан алоқадорлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Foreign languages” телеканалидаги „Замонавий ғарб адабиёти ва таржима” ва “Устоз” кўрсатувларида фойдаланилди. Натижада томошабинларнинг таниқли швейцар ёзувчиси, уста ҳикоянавис Франц Ҳолер ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишларига, мутолаага муҳаббат ва маданий якдилликнинг тарбиявий маданий таъсирини  оширишга эришилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Foreign languages” каналининг 2022 йил 22 апрелдаги 02.06-757-сон маълумотномаси). Натижада немис ва немисзабон адабиётининг ёрқин намоёндалари ижоди ўрганилди ва замонавий бадиий матнлар таҳлилига доир илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Франц Ҳолер ҳикояларининг поэтикаси, ўзига хос жиҳатлари, замонавий немис ҳикоячилигидаги мавқеи,  жумладан, кичик ҳикояларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари,  бадиий-фалсафий салмоғи, ижтимоий жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳақидаги маълумотлардан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятига берилган Давлат гранти 56-01/10 “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари каталогининг (беш тиллик) инновацион имкониятлари” доирасида бажарилган “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолари” каталогини яратишда фойдаланилган (“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг 2022 йил 25 апрелдаги 86-сон маълумотномаси). Натижада каталог материалларининг немис тилига таржимасида герменевтика принципидан матнлар изоҳи бўйича назарий материал сифатида фойдаланган ҳолда, Франц Ҳолер саёҳатнома-ҳикояларида келтирилган муқаддас қадамжолар тасвиридан орқали лойиҳанинг амалий аҳамияти ошишига эришилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish