Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрлапасов Нарзиқул Бахрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тоғ дарёларининг ер ости сувлари ҳисобига тўйиниши хусусиятлари», 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Gr156.
Илмий раҳбар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Чембарисов Эльмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўйинишига кўра турли типларга мансуб бўлган тоғ дарёлари оқимининг ҳосил бўлишига ер ости сувларининг қўшган ҳиссаларини миқдорий баҳолаш ва уларнинг мазкур манбадан тўйиниши хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тўйиниш манбалари турлича (қор-ёмғир, қор, қор-музлик ва музлик-қор сувлари) бўлган дарёларнинг йиллик оқимига ер ости сувларининг қўшган ҳиссалари абсолют (м3, км3) ва нисбий (%) қийматларда баҳоланган;  
дарёларнинг, сув режими фазаларининг кам сувли, тошқин ва тўлинсув даврларида, ер ости сувларидан тўйиниши хусусиятлари (тўла, қисман) аниқланган;  
музлик-қор ва қор-музликлардан тўйинувчи дарёлар оқимига ер ости сувларининг қўшган ҳиссаларини баҳолаш усули такомиллаштирилган ва унинг компьютер технологияларини қўллаш асосида бажариладиган графо-аналитик усули такомиллаштирилган;
дарёларнинг характерли (кам, ўртача, кўп сувли) йиллардаги оқимига ер ости сувлари қўшган ҳиссаларининг улар ҳавзаларининг ўртача баландликлари (Hўрт)га боғлиқлиги аниқланган, ушбу боғланишларнинг регрессия тенгламалари олинган; 
дарёларнинг ер ости сувларидан шаклланган оқими миқдорлари билан иқлимий омиллар (t, 0C; Х, мм) орасидаги кўп ҳадли боғланишлар статистик баҳоланган, уларнинг эмпирик тенгламалари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Тоғ дарёларининг ер ости сувлари ҳисобига тўйиниши хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўйиниш манбалари турлича (қор-ёмғир, қор, қор-музлик ва музлик-қор сувлари) бўлган дарёлар оқимига ер ости сувлари қўшган ҳиссаларининг миқдорий қийматларидан “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг “Ер усти сувлари” бўлимидаги “Дарёларнинг тўйиниш манбалари”, “Дарёларнинг ўртача кўп йиллик оқими” карталарини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 19 февралдаги 02-10-738-сон маълумотномаси). Натижада, дарёларнинг турли сув режими фазалари (тошқин, тўлинсув, кам сувли) сув ресурсларини янада аниқ баҳолашнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
сув режими фазаларининг кам сувли, тошқин ва тўлинсув даврларида дарёларнинг ер ости сувларидан тўла ёки қисман тўйинишини аниқлаш имконини берадиган миқдорий қийматларидан “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг “Ер усти сувлари” бўлимидаги “Дарёларнинг ўртача ойлик минимал оқими” картасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 19 февралдаги 02-10-738-сон маълумотномаси). Натижада, дарёларнинг тўйинишида ер ости сувлари устувор бўлган, яъни межен даври оқимини миқдорий баҳолашда талаб этиладиган гидрологик ҳисоблашларни тезкор амалга ошириш имконияти яратилган. 
музлик-қор ва қор-музликлардан тўйинувчи дарёлар оқимига ер ости сувларининг қўшган ҳиссаларини баҳолашнинг графо-аналитик усулидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида шу типдаги дарёлар йиллик оқимига ер ости сувларининг қўшган улушларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 2 мартдаги 01-15/229-сон маълумотномаси). Натижада, дарёлар ҳавзалари ер ости сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режаларига аниқлик киритиш имконини берган;
дарёларнинг характерли (кам, ўртача, кўп сувли) йиллардаги оқимига ер ости сувлари қўшган ҳиссаларининг улар ҳавзаларининг ўртача баландликларига боғлиқлигини ифодаловчи регрессия тенгламаларидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида сувлилик даражаси турлича бўлган йилларда дарёлар оқимига ер ости сувлари қўшиши мумкин бўлган ҳиссаларини аниқлашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 2 мартдаги 01-15/229-сон маълумотномаси). Натижада, кам, ўртача ва кўп сувли йилларда дарёлар оқимига ер ости сувларининг қўшган ҳиссаларини тез ва аниқ баҳолашнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
дарёларнинг ер ости сувларидан шаклланган оқими миқдорлари билан иқлимий омиллар (t, 0C; Х, мм) орасидаги кўп ҳадли боғланишларнинг статистик таҳлиллар асосида олинган эмпирик тенгламаларидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида дарёларнинг ёзги-кузги ва қишки кам сувли, яъни межен даврларида шаклланиши мумкин бўлган оқими миқдорларини аниқлашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 2 мартдаги 01-15/229-сон маълумотномаси). Натижада, дарёларда кам сувли, яъни межен даврларида ер ости сувларидан шаклланадиган оқими миқдорларини ҳисоблаш ҳамда прогнозлашнинг қўшимча имкониятлари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish