Бабаджанов Ойбек Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Розацея билан оғриган беморларда клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усулини такомиллаштириш», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.1.PhD.Tib64.
Илмий раҳбар: Арифов Саидкасим Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Порсоханова Деля Фозиловна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: розацеянинг патогенези ва клиник кечишида микробиологик кўрсаткичларнинг аҳамияти ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
розацея касаллиги билан хасталанган беморлар терисининг юз соҳасида Demodex folliculorum (71,3%) ва Staphylococcus aureus (41,6%) юқори даражада қайд қилиниши ва тилларанг стафилакоккларнинг эритромицинга юқори сезувчанлиги аниқланган;
розацея касаллиги билан оғриган беморларнинг ошқозон ичак тизимида Helicobacter pylori 66,3% учраганлиги аниқланиб, у ошқозон ва ичак касалликлари билан кўп ассоцирланганлиги исботланган;
розацея касаллиги Demodex folliculorum ва Helicobacter pylori биргаликда таъсир кўрсатилган шароитда оғир кечиши исботланган;
розацея билан касалланган беморларда аниқланган хеликобактерияли инфекциялар ва тери микрофлораларини инобатга олиб, унинг клиник ва микробиологик самарадорлиги юқори бўлган комплекс даволаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Розацея билан оғриган беморларда клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
розацеянинг келиб чиқиши, клиник кечишини аниқлаш ва патогенетик даволаш тизмини татбиқ қилиш мақсадида «Розовые угри» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 августдаги 8Н-3/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма розацея билан хасталанган беморларни даволаш мақсадида ишлаб чиқилган усул анъанавий даволаш усулига нисбатан ижобий клиник самарани 62%дан 84%гача оширган;
розацеянинг такомиллаштирилган даволаш усули соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Тошкент шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери, Республика тери-таносил касалликлари шифохонасида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 августдаги 8Н-3/18-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши розация билан оғриган беморларда танланган клиник-микробиологик паралеллар ва комплекс даволаш усули касалликни даволашда фойдаланилган анъанавий даволаш усулга нисбатан 1,3 мартага яхшиланганлиги, Helicobacter pylori инфекциясини 100%, Demodex folliculorum канасини 97,3% беморларда бартараф этилганлиги ва тери микрофлорасини меъёрий даражасини таъминлаш имконини берган.