Sayt test rejimida ishlamoqda

Зупарова Зулфия Ахрор қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллийлаштирилган тўқ қизил эхинацея (Echinaceae purpurea L.)  ер устки қисмидан қуруқ экстрактини ва дори шаклини олиш  технологияси», 15.00.01 - Дори технологияси  (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Far.61.
Илмий раҳбар: Олимов Немат Каюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Бахтиёрович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тўқ қизил эхинацея хомашёсидан  иммуномодулловчи таъсирга эга қуруқ экстракт ва унинг асосида шамча дори шакли технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ўстирилган тўқ қизил эхинацея хомашёси асосида полиэкстракция усулида қуруқ экстракт олишнинг мўътадил шароитлари аниқланган;
тўқ қизил эхинацея қуруқ экстрактининг сифат меъёрлари аниқланган;
маҳаллийлаштирилган тўқ қизил эхинацея қуруқ экстрактининг иммуномодулловчи фармакологик таъсири ва хавфсизлиги аниқланган;
тўқ қизил эхинацея қуруқ экстракти асосида иммуномодулловчи таъсирга эга шамча дори шакли технологияси ишлаб чиқилган;
қуруқ экстракт асосидаги шамчаларнинг сифат меъёрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллийлаштирилган тўқ қизил эхинацея (Echinaceae purpurea L.)  ер устки қисмидан қуруқ экстрактини ва дори шаклини олиш  технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тўқ қизил эхинацея қуруқ экстракти субстанцияси» учун вақтинча фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази»  ДУКнинг 2021 йил 19 ноябрдаги 29/01-776-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши самарали иммуномодулловчи дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида тўқ қизил эхинацея қуруқ экстрактининг специфик фаоллиги ва безарарлиги исботланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, иммуномодулловчи таъсирга эга доривор субстанцияни ишлаб чиқариш имконини берган;
тўқ қизил эхинацея қуруқ экстракти учун тажриба саноат регламенти «SHARQ DARMON» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 03878-4442888261-2022). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида иммуномолулловчи дори воситаси учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish