Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Фазлиддин Қурбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жануби-ғарбий Қизилқум герпетофаунаси антропоген таъсири шароитида», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/B163.
Илмий раҳбар: Шерназаров Элмурод Шерназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Жалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Жабборов Абдурашид Раимович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жануби-Ғарбий Қизилқумнинг табиий ва ўзгарган ландшафтларида, антропоген омиллар таъсирида герпетофаунанинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жануби-ғарбий Қизилқум табиий ва маданий ландшафтлар герпетофаунаси тур таркиби, биотопик тақсимланиши, зичлиги ҳамда мавсумий сон динамикасининг замонавий ҳолати баҳоланган;
герпетофаунанинг 7 турини (Phrynocephalus reticulatus, Crossobamon eversmanni, Tenuidactylus caspius, Teratoscincus scincus, Eremias grammica, Lytorhynchus ridgewayi ва Echis carinatus) ареалининг кенглиги ва 4 турини (Pelophylaxri ridibunda, Ablepharus deserti, Natrix tessellata ва Spalerosophis diadema) янги яшаш жойларини ўзлаштирганлиги аниқланган;
яшил қурбақани Bufotes viridis чўл шароитида репродуктив хусусиятлари очиб берилган;
ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳамда овланадиган турлар кадастри ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жануби-ғарбий Қизилқум герпетофаунаси антропоген таъсири шароити бўйича олинган илмий натижалар асосида:
судралиб юрувчиларнинг 26 туридан йиғилган 110 нусха рептилия намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги 4/1255-2474-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар герпетофауна коллекцияси фондини бойитиш ва электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро қизил рўйхатга киритилган рептилияларнинг ноёб турларини сақлаш, ёввойи ҳайвон турларидан барқорор фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 02-02/8-129-сон маълумотномаси). Натижада, герпетофауна ресурслардан барқарор фойдаланиш учун квота таркиби ва ҳажмини шакллантириш имконини берган;
ўрмон фонди ерларида герпетофаунани сақлаш ва унинг ресурслардан барқарор фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 9 мартдаги 05/21-1170-сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон фонди ерларида герпетокомплексни сақлаш ва барқарор фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish