Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Шохрух Убайдулло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитида  “Зарафшон” ғўза навини  етиштириш агротехнологияси элементлари”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Qx524.
Илмий раҳбар: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Каримов Шарофиддин Абдукаримович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти шароитида ўрта толали “Зарафшон” ғўза навини етиштиришда турли суғориш тартиби ва чилпиш муддатларига боғлиқ ҳолда ЎзДЕФ ва ПолиДЕФ дефолиантларининг пахта ҳосили ва чигит сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида ўрта толали «Зарафшан» ғўза навини етиштиришда мақбул суғориш тартиблари, чилпиш муддатлари ва маҳаллий ЎзДЕФ дефолиантини 7 л/га ҳамда ПолиДЕФ 6,0 л/га меъёрларини қўллаш мақбул эканлиги ишлаб чиқилган; 
чилпиш агротадбири ғўзада 12-13 ҳосил шоҳи бўлганда ўтказилиб, суғориш тартиблари ЧДНСдан 70-75-65% бўлганда ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши учун мақбул шароит яратилиши ва ЎзДЕФ дефолиантининг 8,0 л/га, ПолиДЕФ дефолиантининг 6,0 л/га меъёрда қўлланилганда барглар тўкилиши 70,8-67,5% га, дефолиация самарадорлиги 91,9-90,8% га тенг бўлиши аниқланган; 
ғўзани машина теримига мос ҳолатда ўстириш ва пахтадан юқори ҳосил олишда чилпиш 12-13 ҳосил шохида ўтказилиб, суғориш тартибларини ЧДНСдан 70-75-65% қилиб белгилаш кераклиги ва ЎзДЕФ дефолиантининг 7,0 л/га меъёрида пахта ҳосили 2,6 ц/га, ЧДНСга 65-70-60% суғориш тартибларига нисбатан эса 5,9 ц/га ошиши аниқланган;
пахта толасининг нисбатан юқори кўрсаткичлари чилпиш ғўзани 12-13 ҳосил шохлигида, суғориш тартиблари ЧДНСдан 70-75-65% бўлганда ЎзДЕФ дефолианти 7,0 л/га меъёрда қўлланилганда олиниб, тола чиқиши 3, 6 ва 9 ҳосил шохларига мутаносиб, равишда 35,7; 36,8 ва 34,8% ни, узилиш кучи 4,6; 4,7 ва 4,6 г.к. ни, нисбий узилиш кучи эса 26,9; 27,3 ва 26,6 г.к.текс ни ташкил этган ҳолда назоратдан 1,4; 2,0 ва 0,2 % , 0,1; 0,2 ва 0,5 г.к., ҳамда 0,4; 1,0 ва 2,3 га юқори бўлганлиги аниқланган; 
тадқиқотларда ғўзани «Зарафшан» навида кўсаклар 45-50% очилганда ЎзДЕФ ва ПолиДЕФ дефолиантларининг 7,0 ва 6,0 л/га меъёрларини қўллаб чилпишни 12-13 ҳосил шохида ўтказилиб, суғориш тартиблари ЧДНСдан 70-75-65% бўлганда барглар тўкилиши 77,8-67,5% ни, дефолиация самарадорлиги 91,9-91,8% ни, очилган кўсаклар сони 90,9-91,2% ни, чилпишни 14-15 хосил шохида олиб борилганда барг тўкилиши 89,7-89,6 % ни ташкил этиб, кўсаклар очилиши 13,0-12,7 % га ортиб, 2,1-2,2 ц/га қўшимча пахта ҳосили олиниши аниқланган;
ғўзани 12-13 ҳосил шоҳларида чилпиш ўтказилганда, суғоришни ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда белгилаб, дефолиацияни УзДЕФ дефолиантининг 7,0 л/га, ПолиДЕФни эса 6,0 л/га меьёрларда қўллаш натижасида кўсакларнинг пишиб етилиши 12,2-11,5 % гача тезлашиб, биринчи терим салмоғини 18-22 % гача, пахта ҳосили 2,6-2,8 ц/га гача ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзанинг ўрта толали «Зарафшан»  навининг морфобиологик ҳолатини инобатга олган ҳолда ғўза кўсаклари 45-50 % очилганда ЎзДЕФ ва ПолиДЕФ дефолиантларини табақалаштириб қўллаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
суғориш тартиблари ва чилпиш ўтказиш муддатларига боғлиқ ҳолда дефолиация самарадорлигини ошириш бўйича «Ғўза дефолиациясини табақалаштириб сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар» тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 11-май 2021 йилдаги 02/020-2033-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Самарқанд вилоятида пахтачиликка ихтисослиштирилган фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерларига юқори ҳосил олишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
суғориш тартиблари ва чилпиш ўтказиш муддатларига боғлиқ ҳолда дефолинтларни табақалаштириб қўллаш бўйича Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги “Иқбол”, “O’N TOL S-SH” ҳамда “Оқдарё Нурқул Даласи” фермер хўжаликлари майдонларида ғўзани 12-13 ҳосил шохида чилпиш ўтказиб, суғориш тартиблари ЧДНСдан 70-75-65 % бўлганда ЎзДЕФ дефолиантининг 7,0 л/га ҳамда ПолиДЕФни дефолиантини эса 6,0 л/га меъёрларда қўллаш технологияси 86,5 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 11-май 2021 йилдаги 02/020-2033-сон маълумотномаси). Натижада кўсакларни пишиб етилиши 12,2-11,5% гача тезлашиб, биринчи терим салмоғи 18-22% гача ортиши натижасида қўшимча 2,8-2,6 ц/га пахта ҳосили олинган;
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги “Мадина Бону Боғи” фермер хўжалиги ҳамда ПСУЕАИТИ Самарқанд тажриба станция пахта майдонларида ғўзани суғоришда ЧДНС га нисбатан 70-75-65% бўлганда, 14-15 ҳосил шохида чилпилганда, баргларини суний тўкишида ЎзДЕФ дефолиантини 7,0 л/га, ПолиДЕФни эса 6,0 л/га меъёрларда қўллаш технологияси 35,1 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 11-май 2021 йилдаги 02/020-2033-сон маълумотномаси). Натижада, барглар тўкилиши 89,7-89,6% гача, кўсаклар очилиши 13,0-12,7% гача ортиши ва назоратга нисбатан 2,2-2,1 ц/га гача қўшимча пахта ҳосил олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish