Полвонов Бахтиёр Зайлобидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «CdTe, CdTe:In яримўтказгич структураларда паст ҳароратли фотолюминесценция», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM48.
Илмий раҳбар: Юлдашев Носиржон Хайдарович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тешабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Ғуломов Абдурасул Ғофурович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: CdTe монокристалларининг экситон люминесценция спектрларинивасоф CdTe, киришмали CdTe:In майда донли юпқа пардалар паст ҳароратли фотолюминесценциянинг шаклланиш механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўйлама–кўндаланг ажралиши ħωLT унчалик катта бўлмаган кадмий теллур каби яримўтказгич кристалларда механик экситон сўнишининг чекли қийматлари учун поляритон люминесценция шаклланишининг механизми ишлаб чиқилган;
поляритонлар тақсимот функциялари учун Больцман кинетик тенгламасининг қўлланиш чегаралари бузиладиган Аn=1 экситон резонанси соҳасида кадмий теллур кристаллари учун поляритон люминесценция спектрларинингнозик структураси ва уларнинг аномал дисперсия шароитида ўзгариш динамикаси аниқланган;
индий билан легирланган теллурид кадмий структурасида қисқа туташув токининг кескин ортиб бориши In+i ионлари ва кадмий вакансияларининг кристалл донлар чегара соҳасидаги ички асимметрик электростатик майдондаги термик миграцияси ва ўзаро компенсацияси билан боғлиқлиги аниқланган;
экситонлар учун Штарк эффекти ва кристалл доналараро тўсиқ қатламларида содир бўлаётган фото-ЭЮК генерация жараёнлари монокристаллар ва йирик донли поликристаллардан фарқли майда донли CdTe, CdTe:In юпқа пардали структураларда паст ҳароратли фотолюминесценция спектрлари шаклланишига олиб келиши топилган;
илк бор майда донли поликристалл CdTe, CdTe:In юпқа пардаларнинг паст ҳароратли фотолюминесценция спектри ва фотовольтаик хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
кучланиш фотогенератори сифатида қўлланиладиган CdTe:In асосидаги фотовольтаик юпқа пардаларни ишлаб чиқиш бўйича «Аномал фотовольтаик плёнка олиш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 05384, 28.04.2017). Ишлаб чиқилган технология кадмий теллур асосидаги фотовольтаик структурасининг қувватини ошириш имконини берган;
механик экситонлар сўнишининг чекли қийматларида кадмий теллуркаби кристаллар спектрларини назарий ҳисоблаш натижалари ОТ-Ф2 рақамли «Ярим ўтказгичлар ва уларнинг квант-ўлчамлашган ўраларида қутбли оптик самаралар» (2007–2011) мавзусидаги фундаментал давлат лойиҳасини бажаришда яримўтказгичли юпқа қатламли структураларда электронлар ва экситонлар иштирокида ҳароратга боғлиқ бўлган кинетик жараёнларнинг характеристик параметрларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11/833-сон маълумотномаси). Бу яримўтказгич юпқа пардали структураларни ёруғлик билан барқарор қўзғатишдаги электрон кинетик ҳодисаларнинг физик табиатини таҳлил қилиш имконини берган;
нурланишнинг поляритон модели вакадмий теллуркаби кристаллар спектрларини реал оптик параметрларга боғлиқлиги бўйича назарий ҳисоблаш натижалари Ф2-ОТ-О-15494 рақамли «Квант нуқтали гетеро ва нанотузилмалардаги экситонларни, поляронларни, биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» мавзусидаги грант лойиҳасида октаэдр симметрияли яримўтказгичларда экситон ва поляритонлар иштирок этган люминесценция спектрларинингнозик структурасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11/833-сон маълумотномаси). Бунинг асосида экситон-фотон ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичларда нозик оптик ҳодисаларнинг физик табиатини таҳлил қилишга эришилган.