Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзамаҳмудова Мадина Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt862
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлашнинг назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“кам таъминланган”, “камбағал”, “қашшоқ” тушунчаларининг моҳиятини очиб беришда инсоннинг такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тирикчилик воситалари қиймати билан биргаликда, унинг маънавий дунёсини ривожлантириш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаражатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган;
камбағаллик даражасини аниқлашда ижтимоий хавфсизлик талабларига мувофиқ истеъмол саватчаси таркибини ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобидан такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги назарий жиҳатдан асосланган;
ностандарт ижтимоий-иқтисодий, жумладан, Covid-19 пандемияси шароитида инклюзив ижтимоий ҳимоя тизимини давлатнинг фаол ва нофаол мақсадли дастурлари орқали манзилли шакллантириш назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштирилган;
ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган қисми билан уй хўжаликлари харажатлари таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг ўзгариши ўртасида аниқланган тескари боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда, 2030 йилгача уй хўжаликлари харажатлари таркибида озиқ-овқат харажатлари улуши ўзгаришининг уч хил вариант бўйича прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“кам таъминланган”, “камбағал”, “қашшоқ” тушунчаларига берилган муаллифлик таърифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги «Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги Қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 03/14-01-10/437-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламлари “кам таъминланган аҳоли”, “камбағал аҳоли”, “қашшоқ аҳоли” категорияларга ажратишда асос сифатида хизмат қилган.
камбағаллик даражасини аниқлашда ижтимоий хавфсизлик талабларига мувофиқ истеъмол саватчаси таркибини ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобидан такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 841-сонли «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 03/14-01-10/437-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада камбағалликни аниқлаш услубиётини халқаро андоза талабларига мувофиқ такомиллаштириш.
ностандарт ижтимоий-иқтисодий, жумладан, Covid-19 пандемияси шароитида инклюзив ижтимоий ҳимоя тизимини давлатнинг фаол ва нофаол мақсадли дастурлари орқали манзилли шакллантириш таклифидан «2021-2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси» ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 02-02/3172-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида доимий иш жойига эга бўлмаган ва кам таъминланган меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг самарали бандлиги таъминланади.
ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган қисми билан уй хўжаликлари харажатлари таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг ўзгариши ўртасида аниқланган тескари боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда, 2030 йилгача уй хўжаликлари харажатлари таркибида озиқ-овқат харажатлари улушининг ўзгариш тенденциялари бўйича ишлаб чиқилган кўп вариантли прогноз сценарийларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 03/14-01-10/437-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга қўлланилиши натижасида 2030 йилгача бўлган даврда мамлакатда аҳоли даромадларининг икки баровар ошиши натижасида уй  хўжалиги харажатлари таркибида озиқ-овқат ҳаражатлари улуши 40 фоизни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish