Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Тўлқин Раззоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Структуравий бир жинсли бўлмаган коаксиал кўп қатламли цилиндрик қувурдаги динамик ҳолат хусусиятлари”, 01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/FM542.
Илмий раҳбар: Болтаев Зафар Ихтиёрович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмайилов Кубаймурат – техника фанлари доктори, профессор; Мавланов Тўлқин Мавлонович – техника фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диссипативлик хусусиятларига эга қатламли цилиндрик тўлқин ўтказгичлардаги динамик жараёнларни ўрганиш масалаларини ечиш методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш, сонли натижалар олиш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қатламли цилиндрик жисмларда материалларнинг қовушоқ-эластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
қовушқоқ-эластик қатламли цилиндрик механик системаларда тўлқин фаза тезлигининг  материал реалогик хусусиятлари ва геометрик ўлчамларига боғлиқ дисперсион муносабатлари аниқланган;
реологик хусусиятлар ва ички гармоник куч таъсирида муҳит билан алоқада бўлган кўп қатламли узун цилиндрик жисмларда тўлқин тарқалиши масаласининг ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
сўнишининг глобал критик тезлиги (ГКТ) коэффициенти параметри киритиш орқали хос тўлқин фаза тезлигининг бутун система бўйича энергия диссипациясига баҳо берилган; 
материалнинг қовушқоқлик хусусиятларини ҳисобга олиш комплекс фаза тезлиги реал қисмининг эластик муҳитга нисбатан 15% гача камайишига олиб келганлиги топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги қовушқоқ-эластик механик системаларда тўлқин тарқалиши назариясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ва алгоритм бўйича олинган натижалар асосида:
қовушкоқ-эластиклик хусусиятларига эга бўлган кўп қатламли цилиндрик жисмларда тўлқин тарқалиши масалаларини ечишда ва энергия диссипацияси ҳодисасини ҳисобга олишда Бухоро муҳандислик-технология институтида Ф-4-04 рақамли “Развитие теории и разработка методов исследования динамического напряженно-деформированного состояния криволинейных участков тонкостенных подземных трубопроводов с протекающей жидкостью при воздействии динамических нагрузок” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Маълумотнома №89-04/3151, 07.12.2021й.). Натижада диссертацияда ишлаб чиқилган хусусий ҳосилали биринчи тартибли бир жинсли дифференциал тенгламалар системасини ечиш усуллари орқали тенгламалар ечилган ҳамда  лойиҳада олинган қийматлар диссертацияда аниқланган дисперсион муносабатлар билан солиштиш имконини берган; 
конструкцияларда ҳосил бўладиган титрашларни камайтириш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ҚХ-А-ҚХ-2018-29 “Бир жинсли бўлмаган структурали гидротехника иншоотларни динамик мустаҳкамликка баҳолаш ва уларни назарий асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Маълумотнома №23/23-09-13-2944,22.12.2021й.). Натижада  диссипатив бир жинсли бўлмаган жисмларда ҳосил бўладиган резонанс жараёнларини олдиндан баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish