Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуғаниев Отабек Аллажоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг эконометрик моделлари”, 08.00.06 – Эконометрика ва cтатиcтика (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Iqt346.
Илмий маслаҳатчи: Тошкулов Абдуқодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Термиз давлат университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Муҳитдинов Худаяр Суюнович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисод фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари самарадорлигини иқтисодий-статистик таҳлил этиш услубиятини такомиллаштириш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳиcобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмол индексини баҳолаш кўрсаткичларининг ҳар бири бўйича энг катта ва энг кичик балларини аниқлашда сифат кўрсаткичларини  назорат қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда индивидуал нарх индексларининг ўртача бўлмаган арифметик қийматини  самарадорлик мезонларига кўра ҳисоблашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини аниқлашда тиббий ва иқтисодий жиҳатлар ўртасидаги боғлиқликни эътиборга олиб, хатолар квадратлари йиғиндиси асосида минималлаштирилган адаптив эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш самардорлигини оширишнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишда ўсиш нуқталарини асосида ўзаро мутаносибликда ривожлантирувчи алгоритмини қўллашда рақамлаштириш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмол индексини баҳолаш кўрсаткичларининг ҳар бири бўйича энг катта ва энг кичик балларини аниқлашда сифат кўрсаткичларини  назорат қилиш бўйича таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини сифат кўрсаткичларини прогнозини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги 03/038-5098-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни  амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини аниқлашнинг оптимал усуллари аниқланган;
аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда индивидуал нарх индексларининг ўртача бўлмаган арифметик қийматини  самарадорлик мезонларига кўра ҳисоблаш бўйича таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан озиқ-овқат саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлашда, озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги 03/038-5098-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республика қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятининг  ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини тавсифлаш, мавжуд заҳираларни белгилашда статистик ахборотлар базасини кенгайтириш ва кўрсаткичлар орқали баҳолаш имкониятлари яратилиб 2020 йилда 2019 йилга нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини 3% га оширишга эришилган;
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини аниқлашда тиббий ва иқтисодий жиҳатлар ўртасидаги боғлиқликни эътиборга олиб, хатолар квадратлари йиғиндиси асосида минималлаштирилган адаптив эконометрик моделлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги 03/038-5098-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш жараёнини соддалаштириш ҳамда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш имкониятларини ошишига хизмат қилган;
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш самардорлигини оширишнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги 03/038-5098-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган.
истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишда ўсиш нуқталарини асосида ўзаро мутаносибликда ривожлантирувчи алгоритмини қўллашда рақамлаштириш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги 03/038-5098-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини 5-7 фоизга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish