Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиева Шаҳло Солиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бухоро амирлигининг Усмонийлар империяси билан ўзаро муносабатлари тарихи (XIX аср иккинчи ярми – XX асрнинг бошлари)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В.2020.1.PhD/Tar651.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хаитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Раззоқов Даврон Халикович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ва Усмонийлар империяси ўртасидаги элчилик алмашинувлари, ўзаро муносабатларда ҳаж зиёратининг аҳамияти, Усмонли туркларнинг Бухородаги тарғиботчилик фаолияти ва бунга қарши Россия империяси томонидан олиб борилган чора-тадбирларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империясининг Ўрта Осиёга ҳарбий юришлари натижасида Бухоро амирлиги ва Усмонийлар империяси ўртасида анъанавий тизимли дипломатия ўрнига тезкорлик билан сиёсий фикр алмашиш имконини берган Муҳаммад Порсо, Шайх Сулаймон, Абдулхай ва И.С.Носович каби шахсларнинг дипломатик фаолиятлари муҳим аҳамият касб этганлиги асослаб берилган;
Бухоро амирлиги устидан Россия протекторати ўрнатилгандан сўнг Бухоро-Усмоний муносабатларида Афғонистон ҳудуди плацдарм вазифасини ўтаганлиги, Россия, Буюк Британия, Усмонийлар империялари ўртасидаги қарама-қаршиликларда Бухоро амирлиги буфер зонага айланганлиги далилланган;
XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Бухоро амирлиги аҳолисининг ҳаж зиёрати, Усмонийлар салтанати ҳудудида “Ўзбеклар” (Бухороликлар теккеси), “Аҳмад Бухорий” каби теккелар билан бир қаторда “Бухоро амири” номи билан боғлиқ теккеларнинг вужудга келиши, ҳожиларнинг Бухоро ва Туркистон ўлкасидаги тарғиботчилик фаолияти, ҳожиларга хизмат кўрсатишда Англия, Усмонли турк ва Россия давлатлари ўртасидаги рақобатлар асосланган;
Рус-турк уруши ва Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар салтанати фойдасига йиғилган моддий маблағлар, турк эмиссарлари Эшон Мансур, Саид Халифа Эшон, Қутлуғхўжа Эшон, Мустафо ва Маҳмуд афандилар томонидан олиб борилган антирус кайфиятидаги тарғиботлар, Бухоро амирлигидаги сунна-шиа жанжалининг сабабчиси ва ташкилотчиси турк тарғиботчилари эканлиги исботланиб, Россия империяси маъмурлари томонидан Усмонли турк тарғиботчилари фаолиятига нисбатан кўрилган чора-тадбирлар  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида  Бухоро амирлигининг Усмонийлар империяси билан ўзаро муносабатлари тарихи ишига оид ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар:
Ўзбекистон ҳудудига турк сайёҳларини жалб қилишда XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Бухоро амирлиги аҳолисининг ҳаж зиёрати, Усмонийлар салтанати ҳудудида “Ўзбеклар” (Бухороликлар теккеси), “Аҳмад Бухорий” каби теккелар билан бир қаторда “Бухоро амири” номи билан боғлиқ теккеларнинг вужудга келиши, ҳожиларнинг Бухоро ва Туркистон ўлкасидаги тарғиботчилик фаолияти, ҳожиларга хизмат кўрсатишда Англия, Усмонли турк ва Россия давлатлари ўртасидаги рақобатлар хусусидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Бухоро шаҳрида уризмни ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 03-17/10101-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда Бухоро шаҳрининг аҳамиятини оширишда амалий асос бўлиб хизмат қилган; 
Рус-турк уруши ва Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар салтанати фойдасига йиғилган моддий маблағлар, турк эмиссарлари Эшон Мансур, Саид Халифа Эшон, Қутлуғхўжа Эшон, Мустафо ва Маҳмуд афандилар томонидан олиб борилган антирус кайфиятидаги тарғиботлар, Бухоро амирлигидаги сунна-шиа жанжалининг сабабчиси ва ташкилотчиси турк тарғиботчилари эканлиги ҳақидаги фактлардан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондида сақланиб келинаётган “Туркестанский сборник” (Туркистон тўплами), “Таржумон”, “Биржевые ведемости”, ва бошқа матбуот органлари, маҳаллий манбавий аҳамиятга эга бўлган асарларни рақамлаштирилган кутубхона яратилишида амалий жиҳатдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 02-20/1143-сон маълумотномаси). Натижалар Бухоро амирлиги ва Туркистон ўлкасида янги дунёқараш ва илмий билимларнинг кириб келиши аниқ далил исботлар билан таҳлил қилишда катта қийматга эга эканлиги билан хизмат қилган;
1867-1873 йилларда амалга оширилган Муҳаммад Порсо, Шайх Сулаймон, Абдулхай, И.С Носовичларнинг дипломатик фаолиятлари ҳамда элчилик фаолияти натижаларининг ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ маълумотлардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2020 йилнинг феврал-март ойларида эфирга узатилган “Мавзу”, “Манбалар сўзлаганда”, “Ибтидо” каби кўрсатувларни тасвирга олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Телерадиоканали давлат муассасасининг 2021 йил 30 сентябрдаги 01-13-1577-сон маълумотномаси). Натижалар ушбу телекўрсатувлар мазмунини мукаммал ва илмий далилларга бой бўлишида, шунингдек, уларларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish