Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Шерзод Илхом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Прокуратура органларида мурожаатлар билан ишлаш институтини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Yu354.
Илмий раҳбар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, доцент; Файзиев Олим Раимкулович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прокуратура органларида мурожаатлар билан ишлаш институтини такомиллаштириш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-она қаровидан маҳрум бўлган вояга етмаган шахсларнинг давлат органларига йўллаган мурожаатлари уларнинг тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабабли рад этилишига йўл қўйилмаслиги ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишининг кафолатланиши асослаб берилган;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мурожаат қилган шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлиши, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилинишига, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатига оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши асослаб берилган;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига етказиладиган зарарнинг миқдори аниқ белгиланиши зарурлиги асослаб берилган;
Бош прокуратурада жисмоний ва юридик шахсларнинг карантин чекловлари, фавқулотда ҳолатлар, эпидемиялар вақтида ҳам мурожаат этишларига бўлган ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишлари учун қўшимча ишонч телефон рақамлари жорий этилиши, шунингдек, марказ операторлари мурожаатлар ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққоний ва тўлиқ қайд этилишига шахсан масъул ҳисобланиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланиши ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаблари билан бундай мурожатлари кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1022-сон Қарори 3-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 6 майдаги 12/21-31-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид қонунлар ижроси устидан прокурор назорати фаолиятида ота-она қаровисиз қолган ҳамда тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган вояга етмаган шахсларнинг мурожаат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келадиган ҳолатларнинг олди олинишига хизмат қилган;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлиши, Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-729-сон Қонунининг 28-моддаси 1 ва 4-қисмларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 30 ноябрдаги 41-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши коррупцияга қарши курашиш фаолиятида бу тўғрисида хабар қилувчи шахслар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини кафолатланишига хизмат қилган;
амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 144-моддаси биринчи қисми диспозициясига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклиф Жиноят кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 179-моддасида “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса” шаклида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 19 мартдаги 27/2-81-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларга оид қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини ўтказишда содир этилган қонунбузилиши ҳолатларининг аниқ миқдорини белгилашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш марказида Бош прокуратура раҳбариятининг кўрсатмасига асосан тезкор ходимларнинг ҳам жалб қилиниши, зарур ҳолларда қўшимча “ишонч телефон” рақамлари жорий этилиши мумкинлиги ҳамда операторлар мурожаатлар ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққоний ва тўлиқ қайд этилишига шахсан масъул ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020 йил 23 апрелида қабул қилинган “Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини электрон қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 221-сонли буйруғи 5-банди 1-хатбошиси, 11-банди 2-хатбошиси ва 15-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 15 апрелдаги 30/8-21-1067-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши Бош прокуратуранинг “ишонч телефони”га йўлланаётган мурожаатларга бўлган эътиборни сифат жиҳатдан яхшиланишига ва бу борадаги ишларни тўғри ташкил қилинишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish