Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Илҳомжон Адхамовичнинг  
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг кўсаклари очилиши сурьати, ҳосилдорлиги ва тола сифати юқори бўлган навларини яратиш ва жорий этиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Qx 194.
Илмий маслаҳатчи: Рахмонқулов Саид-Акбар Рахмонқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.QX.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг ўрта толали “ЎзПИТИ-201” нави (№ NAP 00206), “ЎзПИТИ-203” нави (№ NAP 00356) ва “СП-204” нави (№NAP 00365). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 7 декабрдаги 01-11/3078, 01-11/3079 ва  01-11/3086-сонли хулосалари.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзада оддий чатиштириш усулини қўллаш орқали тезпишар, асосий ҳосилини август-сентябр ойларида  териб олинадиган, ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, юқори тола сифатига эга навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротоба G.hirsutum ssp. mexicanum тури асосида яратилган ғўзанинг навлараро оддий чатиштириш усулида олинган дурагайларида қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланишини аниқлаш, тезпишарлик, ҳосилдорлик, тола сифати ҳамда бошқа белгиларнинг авлодлараро ўрганиш асосида танлаш орқали янги селекцион навлар ва тизмалар яратилган;
ғўзанинг ўрта толали ЎзПИТИ-201, ЎзПИТИ-203 ва СП-204 янги навларида кўсакларининг очилиш сурьати, ҳосилдорлиги ва тола сифати юқори хусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
ушбу навлар Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида етиштиришга мослиги, вилоятда кенг майдонда экилаётган Андижон-35, Андижон-37 ва Султон ғўза навларига нисбатан юқори ва сифатли ҳосил олиниши, ҳосилни асосий салмоғини (80-85%) август-сентябрь ойларида териб олиш мумкинлиги, юқоридаги навларга нисбатан ҳосилдорлиги 7- 9 ц/га юқори эканлиги, тола сифати IV-тип талабларига тўлиқ жавоб бериши билан бошқа навлардан устунлиги исботланган;
ғўзанинг ўрта толали тезпишар, юқори ҳосилдор ва  касалликларга бардошли ЎзПИТИ-201, ЎзПИТИ-203 ва СП-204  навлари яратилиб, Интеллектуал мулк агентлигининг патентлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
G.hirsutum L. турига мансуб ўрта толали ғўза навлари селекциясида нав ва тизмаларни оддий усулда чатиштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
навлараро оддий чатиштириш асосида тезпишарлиги 117-118 кун, вертициллёз вилтга бардошли (умумий 3,5%), бир дона кўсакдаги пахта хом ашёси вазни 6,1-6,2 г., ҳосилдорлиги 41,0-42,5 ц/га, тола узунлиги 34,9-35,6 мм, микронейр кўрсаткичи 4.3-4.4, тола чиқими 37,9-38,5 %, мойдорлиги 20,2%, 1000 дона чигит вазни 118-120 г. бўлган G.hirsutum L. турига мансуб  ғўзанинг ЎзПИТИ-201 нави яратилган ва 2019-2021 йилларда 4739,6 гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги № 02/020- 5083-сон маълумотномаси). Натижада тезпишар, ҳосилдор, вилт касаллигига бардошли ғўзанинг ЎзПИТИ-201нави. 2021 йилда “Водий саноат фаҳри”, “Мархамат текистиль”, “Сайёра фаввораси” агрокластерлари экин майдонларида 991,3 гектар майдонга экилиб гектаридан  ўртача 38,7 ц/га ҳосил олинган. Ушбу нав экилган майдонларда рентабеллик даражаси 44,6% ни ташкил этган;
тизмалараро  дурагайлаш асосида  тезпишарлиги 121-123 кун, вертициллёз вилтга бардошли (умумий 5,3%), бир дона кўсакдаги пахта хом ашёси вазни 5,0-5,9 г., ҳосилдорлиги 38,4-42,8 ц/га, тола узунлиги 34,0-34,3 мм, микронейри 4.4-4.5, тола чиқими 37,0-37,5% ва 1000 дона чигит вазни 105-107 г. бўлган ғўзанинг янги ЎзПИТИ-203 яратилиб, 2020-2021 йилларда 417 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги № 02/020- 5083-сон маълумотномаси). Натижада Пахтаобод тумани фермер хўжаликлари 38,8 центнердан, 2021 йилда “Олтин Мато Текстил” агрокластерида гектаридан 36,5 центнердан ҳосил олиниб ишлаб чиқариш синовидан муваффақиятли ўтган ва ушбу нав экилган майдонларда рентабеллик даражаси 34,8% ни ташкил этган.
тизмалараро оддий дурагайлаш асосида тезпишарлиги 118-119 кун, вертициллёз вилтга бардошли (умумий 3,5%), бир дона кўсакдаги пахта хом ашёси вазни 6,2-6,4 г., ҳосилдорлиги 42,3-43,8 ц/га, тола узунлиги 34,5-35,0 мм, тола чиқими юқори 38,8-39,9%, микронейр кўрсаткичи 4.3-4.4, 1000 дона чигит вазни 108-110 г. бўлган G.hirsutum L. турига мансуб ғўзанинг янги СП-204 яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги № 02/020-5083-сон маълумотномаси). Натижада, касалликларга, бардошли тола сифати юқори ушбу ғўза нав тезпишарлиги юқори бўлиб кўсаклари 10 сентябрда 90-95% очилиб, 1 теримда 42,0 центнер ҳосил олинганлиги ва тола сифатининг  юқорилиги билан кластер ва  фермер  хўжаликлари томонидан  ижобий баҳоланган. Ушбу нав экилган майдонларда рентабеллик даражаси 46,1% ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish