Sayt test rejimida ishlamoqda

Оққўзиев Илҳом Ўктамовичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқабоп қовоқнинг янги йирик мевали (cucurbita moschata) серҳосил «Баходир» навини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Qx 743.
Илмий раҳбар: Аманова Махфурат Эшмурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар генетик ресурслар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: қовоқнинг «Баходир» нави (№ NАР 00230). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 22 августдаги № NАР20170022/2-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади қовоқнинг жаҳон коллекцияси намуналари асосида серҳосил, йирик мевали, парҳизбоп витамин ва минералларга бой ва чуқур қайта ишлашга яроқли, озиқабоп янги навини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор жаҳон генофондидан республикамиз иқлим шароитига мос йирик мевали, маҳсулдор янги қовоқ навларини яратишда географик келиб чиқиши турлича бўлган хорижий коллекция намуналарни ўрганиш асосида қимматли-хўжалик белги ва хусусиятларга эга бўлган қовоқнинг истиқболли намуналари бирламчи манба сифатида ажратиб олинган;
географик келиб чиқиши турлича бўлган қовоқнинг 82 та нав, намуналари морфобиологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича олинган ва селекция жараёнини қисқартириш учун хизмат қиладиган илмий натижалар генофонд ахборот базасига киритилган;
ҳосилдор, йирик мевали, озиқабоп қовоқнинг «Баходир» янги нави, республикамизда узоқ йиллардан буён экилаётган навларга нисбатан ҳосилдорлигининг 1,5-1,9 баробар (540,1 ц/га) юқори бўлганлиги, янгилигича истеъмол қилишга, чорва моллари учун ширали озиқа сифатида фойдаланишга, ташиш ҳамда сақлашга яроқлилик хусусиятининг устунлиги билан ажралиб туриши аниқланган;
яратилган қовоқнинг янги «Баходир» навига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан селекция ютуғига патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамиз тупроқ ва иқлим шароитларида экиш учун мос бўлган қовоқнинг хорижий коллекция намуналаридан қовоқ селекцияси учун бирламчи манбалар ажратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
қовоқнинг юқори ҳосилдор, йирик мевали «Баходир» янги навига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан NAP 00230 рақамли патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги № 02/027-3958-сон маълумотномаси). Натижада қовоқнинг «Баҳодир» нави 2017-2019 йиллари Давлат нав синаш комиссияси хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилган ва муаллифлик гувоҳномаси олинган;
қовоқнинг «Баҳодир» нави 2019-2021 йилларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани «Чувиллоқ лалмикори» фермер хўжалигида 10,0 га, «Лапасов Шовкат» фермер хўжалигида 12,0 га, «Жонзоқов Хонимқул» фермер хўжалигида 8,0 га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентиябрдаги № 02/027-3958-сон маълумотномаси). Натижада ўртача ҳосилдорлик 330-460 ц/га ташкил этган ва ҳар бир гектардан ўртача 9,425 мингдан 11,335 минг сўм миқдорида қўшимча соф даромад олишга эришилган;
Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Норқобилов Шерали Эбодуллаевич» фермер хўжалигида 1,0 га, «Аваз ўғли Фарид» фермер хўжалигида 1,7 га, «Садинов Сардорбек Садинович» фермер хўжалигида 1,0 га майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги № 02/027-3958-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир гектардан 38-40 т/га ҳосил етиштирилиб қўшимча 10,300-11,300 минг сўм қўшимча соф фойда олинган;
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Элита уруғчилик МЧЖ» хўжалигида 2019-2020 йилларда 5,2-9,8 га, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тадқиқот станциясида 3,5 га майдонга қовоқнинг Баходир нави жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги № 02/027-3958-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир гектардан ўртача 38,1-40,3 т/га ҳосил етиштирилди ва 10-11,8 млн сўм миқдорда соф даромад олинган;
Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалиги даласида 2019-2021 йилларда жами 5,0 гектар майдонга қовоқнинг янги «Баҳодир» нави жорий этилиб, ҳар бир гектардан ўртача 43,7 т/га ҳосил етиштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентиябрдаги № 02/027-3958-сон маълумотномаси). Натижада 14,8 млн. сўм миқдорида соф даромад олишга эришилган;
озиқабоп қовоқнинг «Баҳодир» янги нави суғориладиган жами: 57,2 га майдонга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентиябрдаги № 02/027-3958-сон маълумотномаси). Натижада ўртача ҳосилдорлик 380,0-430,0 ц/га ёки ҳар гектар майдондан қўшимча 10,0-20,0 т/га ҳосил олинган ва гектаридан олинадиган иқтисодий самарадорлик ўрта ҳисобда 10,3-14,8 млн. сўм, рентабеллик даражаси эса 135,6-137,2 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish