Sayt test rejimida ishlamoqda

Обиджонова Маъсума Қосимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек фантастик ҳикоячилиги: оригинал ва муштарак тенденциялар (Рэй Бредбери ва Ҳожиакбар Шайхов ижоди мисолида)”   10.00.06  – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1305.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик).
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Мамарасулова Гулноз Абдуқосимовна, филология фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Рэй Бредбери ва Ҳожиакбар Шайхов ҳикоялари мисолида инглиз ва ўзбек фантастик ҳикоячилигининг оригинал ва муштарак тенденцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Р.Бредбери ва Ҳ.Шайхов ҳикояларининг Ғарб ва Шарқ адабий анъаналарига асосланган ҳолда акс этувчи ўзига хосликлари ва умуминсоний қадриятларни илгари суришда намоён бўлувчи муштарак жиҳатлари аниқланган, фантастика жанрининг адабий узвийлиги ва муаллифлар ижодининг турли даврлардаги фалсафий-эстетик қарашларидаги ўзгаришлар билан бевосита боғлиқлиги далилланган;
Р.Бредбери ва Ҳ.Шайхов ҳикоялари асосида  илмий-фантастика (science fiction) ва фэнтези (fantasy)га нисбатан фантастика (speculative fiction) жанрининг метажанр тушунча эканлиги асосланган;        
Р.Бредбери ва Ҳ.Шайхов ҳикоялари мисолида инглиз тилидаги ва ўзбек фантастикасининг энг асосий муштарак тенденцияси инсонпарварлик, маърифатпарварлик, ҳалоллик, эзгулик сингари ғоялари эканлиги, ўзбек фантастикаси илдизлари узоқроқ бадиий анъаналарга асосланиши очиб  берилган;
Р.Бредбери ва Ҳ.Шайхов ҳикоялари асосида илмий фантастика, фэнтези ва ижтимоий фантастикада оригинал тенденцияларнинг илм-фан тараққиётига муносабат, «истеъмолчи жамият», индивидулизм ва жамоавий ҳаёт тарзига қарашларда намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек фантастик ҳикоячилигининг оригинал ва муштарак тенденциялари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фантастиканинг илдизлари, эволюцияси, тарихи ва Алишер Навоий меросининг шу тарзда бошқа кўплаб адабий йўналишлар қатори ўзбек бадиий фантастикаси илдизларига ҳам ўз ҳиссасини қўшганлигига оид илмий хулосалардан ПЗ-20170926459 рақамли Навоийшунослик тарихи (ХХ – ХХI асрлар)”мавзусидаги (2018-2020 йиллар) амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 7 февраль 2022 йил №01/6-206-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек фантастикаси генезисида Алишер Навоийнинг «Хамса»си, жумладан, «Фарҳод ва Ширин», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандарий» достонларида фантастик унсур қўлланишига оид мисоллар билан бойитилган;
Замонавий қиёсий адабиётшуносликнинг долзарб муаммолари, асосий устувор йўналишлари ва инновацион таҳлил методлари, шунингдек, фантастиканинг илдизлари халқ фольклори, хусусан ўзбек адабиётидаги фантастик унсурни қўллаш анъаналари туркий халқлар мифологиясига бориб тақалишига доир илмий хулосалардан ПЗ-20170927147 рақамли«Қадимги даврлардан ХIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи»мавзусидаги(2017-2020 йиллар)амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 7 февраль 2022 йил №01/6-205-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа фантастиканинг жанр хусусиятлари ҳақида назарий фикрлар, ҳалқ анъаналарининг фантастика генезисида тутган ўрнига оид илмий маълумотлар билан бойитилган;
Рэй Бредбери ва Ҳожиакбар Шайхов фантастик ҳикояларининг поэтикасига хос фалсафий-эстетик бадиий хусусиятлардан бири адабиёт, маданият ва одоб-ахлоқнинг муштараклиги каби илмий хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканали орақали намойиш этилган «Тақдимот» телекўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 11 февраль 2022 йил 063/350-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув материаллари адибларнинг асарларидаги эстетик ва дидактик аҳамиятга эга бўлган маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish