Sayt test rejimida ishlamoqda

Наркузиев Бобомурад Абдувакиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эволюцион алгебралар ва уларнинг уч ўлчамли занжирлари», 01.01.06 – Алгебра (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/FM672 
Диссертация бажарилган муассаса номи: В.И. Романовский номидаги Математика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Математика институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Розиков Уткир Абдуллоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Омиров Бахром Абдазович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Муродов Шерзод Нормонович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрин алмаштиришларга мос эволюцион алгебраларни қуриш ва маълум бўлган ҳақиқий эволюцион алгебраларни уч ўлчамли занжирларда таснифини беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
структуравий ўзгармаслар матрицасининг ранги n-2 га тенг бўлган n ўлчамли эволюцион алгебранинг ягона абсолют нильпотент элементга эга бўлишининг зарурий ва етарли шарти топилган;
битта ва иккита ўрин алмаштиришларга мос эволюцион алгебраларнинг барик бўлиш мезонлари топилган ва берилган ўрин алмаштиришга мос эволюцион алгебранинг абсолют нильпотент ва идемпотент элементларга эга эканлиги исботланган;
иккита ўрин алмаштиришларга мос эволюцион алгебранинг абсолют нильпотент элементлари ва икки ўлчамли ҳол учун идемпотент элементларининг тўлиқ таҳлили ҳамда бу алгебранинг баъзи изоморфизмлари топилган; 
уч ўлчамли ҳақиқий эволюцион алгебраларнинг бир нечта занжирлардаги таснифлари, жумладан квадратининг ўлчами бирга тенг бўлган барча ҳақиқий эволюцион алгебраларни ўз ичига олган занжирдаги эволюцион алгебралар таснифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эволюцион алгебралар ва уларнинг уч ўлчамли занжирлари таснифи бўйича олинган натижалар асосида:
ўрин алмаштиришларга мос эволюцион алгебралар ва эволюцион алгебралар занжирларидаги таснифлар ҳақидаги натижалардан MTM2016-76327-C3-2-P рақамли хорижий лойиҳада эволюцион алгебраларни таснифлашда фойдаланилган (Гранада университетининг 2022 йил 20 апрелдаги маълумотномаси, Испания). Илмий натижаларнинг қўлланилиши эволюцион алгебраларнинг занжирларини таснифлаш имконини берган;
эволюцион алгебраларнинг абсолют нильпотент, идемпотент элементлари ва эволюцион алгебралар занжирларидаги таснифларидан G00003447 рақамли «Квант генетик алгебралар ва уларнинг татбиқлари» мавзусидаги хорижий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Бирлашган Араб Амирликлари университетининг 2022 йил 26 майдаги маълумотномаси, БАА). Илмий натижанинг қўлланилиши стандарт симплексда аниқланган бир нечта квадратик стохастик операторлар томонидан яратилган динамик системаларнинг эргодик хоссаларини текшириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish