Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонов Дилшод Шамсидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Олий таълим рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегиялари», 08.00.11 – Маркетинг ва 08.00.05 –Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1514.
Илмий раҳбар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Хамидов Обиджон Ҳафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегияларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасасига юқори малакали мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилишда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижий мутахассислар учун самарадорлик мезонларига кўра рағбатлантириш миқдорини мустақил белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий таълим муассасаларида таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларга билим олиш ва илм-фанга бўлган қизиқишини янада рағбатлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим кредитини молиялаштириш жамғармасини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини оширишда улар томонидан ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар импорт қилинганда божхона божидан озод қилиш таклиф этилган;
таълим кредитини молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш, бакалавр ва магистратурада таълим тили ва шаклини мустақил белгилашнинг олий таълим рақобатбардошлигини оширишга таъсирининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасасига юқори малакали мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилишда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижий мутахассислар учун самарадорлик мезонларига кўра рағбатлантириш миқдорини мустақил белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 84-04-1836-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчиларига 200 фоизгача, ходимларига 400 фоизгача рағбатлантириш белгиланган;
олий таълим муассасаларида таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларга билим олиш ва илм-фанга бўлган қизиқишини янада рағбатлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим кредитини молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон «Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 84-04-1836-сон маълумотномаси). Натижада кам таъминланган, иқтисодий қийналган оилаларнинг фарзандлари жамғарма маблағларидан таълим кредити олган ҳолда олий таълим муассасаларида ўқиш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини оширишда улар томонидан ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар импорт қилинганда божхона божидан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сон «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 84-04-1836-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида олий таълим муассасалари томонидан 23,7 млрд. сўмлик ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар импортидан 2,1 млрд. сўм божхона божидан озод этилган;
таълим кредитини молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш, бакалавр ва магистратурада таълим тили ва шаклини мустақил белгилашнинг олий таълим рақобатбардошлигини оширишга таъсирининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Университет-3.0» Халқаро ўқув, илмий-инновацион тадқиқотлар маркази томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 84-04-1836-сон маълумотномаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2021 йил 23 январдаги 01/14-5955-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2030 йилгача ўқув ва илмий-инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish