Боймирзаев Азамат Солиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сувда эрувчан полимерлар эксклюзив суюқлик хроматографияси», 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/K10.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори; Красиков Валерий Дмитриевич, кимё фанлари доктори; Каримов Аминжон Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сувда эрувчан полимерлар молекуляр-массавий параметрларини аниқлаш учун эксклюзив суюқлик хроматографиясида Бенуанинг универсал калибрлаш принципини ўрнатиш, электростатик ва полиэлектролит эффектларни хроматографик система параметрларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба ион эксклюзия ва полиэлектролит бўртиш эффектларини хроматографик система параметрларини ўзгаришига боғлиқлиги батафсил аниқланган, макропорали шишанинг ғоваклари ички юзасидаги иккиланган электр қатламининг Дебай радиуси аниқланган;
полиакрил кислотасининг метанолда, полистиролнинг толуолда, поли -N-винилпирролидоннинг диметилформамиддаги эритмалари учун силанизацияланган макропорали шиша сорбентида Бенуанинг универсал калибрлаш принципини бажарилиши асосланган;
полиакрил кислотасининг молекуляр-массавий тақсимланишини сувда ва органик эритувчиларда модификацияланган ҳамда модификацияланмаган сорбентларни ишлатган ҳолда эксклюзив хроматография таҳлилни бажарилиш шароитлари исботланган;
целлюлозанинг сувда эрувчан оддий ва мураккаб эфирлари ҳосилалари, шунингдек гетерополисахаридлар асосида тайёрланган полимер-металл нанобиокомпозитлари молекуляр-массавий параметрларини аниқлашнинг икки ва уч детекторли эксклюзив хроматографияни олиб бориш шароитлари исботланган;
сувли эритувчида арабиногалактан, галактоглюкоманнан ва ксиланни зарядланган ва нейтрал фракцияларга ажратишнинг хроматографик таҳлил шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Эксклюзив хроматография усулини сувда эрувчан полимерларга ишлатилиш соҳаларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
эксклюзив хроматография натрий карбоксиметилцеллюлозанинг полимерланиш даражасини тезкор усулда таҳлил қилиш ва аниқлаш учун «Карбонам» МЧЖ амалиётида жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 17 октябрдаги 12-2-152-сон маълумотномаси). Натижада КМЦнинг ўртача молекуляр массаси ва полидисперслик даражасини аниқлашнинг тезкор усулини саноатда жорий этиш имконини берган;
полиэлектролитларни модификациялаш жараёни учун эксклюзив хроматография Германиянинг Брауншвайг техника университети Макромолекулалар кимёси институтида сувда эрувчан синтетик ва табиий полимерларни синтези ва модификациясини назорат қилиш илмий тадқиқотларига жорий этилган (Брауншвайг Техника университетининг 2017 йил 11 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада полиэлектролитлар, сульфат целлюлоза ва пектинни молекуляр-массавий параметрларини аниқлаш имконини берган;
полисахаридларни модификациялаш жараёни учун эксклюзив хроматография ФА-Ф6-Т097 рақамли «Нишон органлар учун янги доривор воситалар олиш мақсадида модификацияланган полисахаридлар синтези ва уларни биологик функциялари» мавзусидаги лойиҳада целлюлоза ҳосила-лари, пектин, гуарни молекуляр-массавий тақсимланиш характеристикаларини аниқлашга қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 15 сентябрдаги ФТА-02-11/661-сон маълумотномаси). Натижада сувда эрувчан целлюлоза ҳосилалари, пектин ва гуарни молекуляр-массавий тақсимланишини аниқлашнинг тезкор ва самарали услубини жорий этиш имконини берган.