Sayt test rejimida ishlamoqda

Исанбаева Ландыш Мухамедзакиевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон миомаси ривожланишининг клиник-иммуногенетик хусусиятлари ва уни олиб боришнинг дифференциал ёндашувини асослаш» 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.D Sc/Tib130.
Илмий маслаҳатчилар: Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Асатова Мунира Мирюсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида бажарилган. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рузибакиева Малика Руслановна, тиббиёт фанлари доктори; Курбанов Джахангир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сотникова Наталья Юрьевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  бачадон миомаси ривожланишининг клиник-иммуногенетик ҳусусиятларини аниқлаш ва касалликни олиб боришда  дифференциал ёндашувни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек миллатига мансуб аёлларда бачадон миомаси ривожланиш хавфи 1-синф HLA антигенлари  B-8, A-28, B-22, CW5 генотипларига тўғридан-тўғри боғлиқлиги,  HLA-А2, В35, CW4 генотиплари эса  протектив хусусиятга эга эканлиги  аниқланган;  
илк бор репродуктив ёшдаги аёллар оддий бачадон миомаси табиий киллер ҳужайралар (CD16+) миқдорининг ортиши ва супрессор ҳужайралар (СD8+) миқдорининг камайишида пайдо бўлиши, аксинча тез ўсувчи миомада супрессор фаолликнинг кескин ортиши ва киллерлик фаолликнинг кескин сусайиши шароитида ривожланиши исботланган;
илк бор тез ўсувчи миомада IL-1β,  MCP-1 ва TGF-β2 цитокинлар миқдорининг ортиши, IL-2 миқдорининг камайиши организмда ҳужайралар етилиши ва шаклланиши жараёни бузилиши хамда касалликни сурункалашувига олиб келиши аниқланган;
илк бор MDR1 генининг С3435Т полиморфизми аёллар бачадон миомасининг ривожланиши ва унинг ўсиш тезлиги билан боғлиқлиги ва C1236T  полиморфизми эса бачадон миомаси ривожланиши, клиник кечишида мустақил омил бўлиб хизмат қилмаслиги аниқланган;
илк бор репродуктив ёшдаги аёлларда ҳужайрадан ташқари ДНК (ҳтДНК) миқдорининг оддий ва тез ўсувчи миомада кескин ортиши уларда бачадон миомасининг ривожланиши ва клиник кечиши билан тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бачадон миомаси ривожланишининг клиник-иммуногенетик ҳусусиятларини аниқлаш ва касалликни олиб боришда  дифференциал ёндашувни асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бачадон миомали аёллар молекуляр-генетик ҳусусиятлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳужайрадан ташқари ДНКни аниқлаш асосида бачадон миомаси клиник кечиши ва даволаш самарадорлигини прогноз қилиш усуллари»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги  8н-з/422-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий қилиниши репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон миомасининг ривожланиши, клиник кечишини эрта башоратлаш ва даволаш самарадорлигини аниқлашга  хизмат қилган;
бачадон миомали аёлларда HLA-тизими антигенларини тарқалиш хусусиятлари аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бачадон миомаси ривожланиши хавфининг HLA-тизими гистомослик антигенларини аниқлашга асосланган прогнозлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги  8н-з/422-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий қилиниши репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон миомаси ривожланиш хавфини эрта аниқлашга хизмат қилган;
бачадон миомаси ривожланишининг клиник-иммуногенетик ҳусусиятларини аниқлаш ва олиб боришда дифференциал ёндашувни асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплекси, Бухоро вилояти перинатал маркази, Бухоро шаҳар 5-оилавий поликлиника амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 мартдаги  08-09/8725-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши репродуктив ёшидаги аёлларда бачадон миомаси ривожланиши хавфини эрта ташҳислаш, олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, тўғри даволаш тактика¬сини қўллаш ҳисобига жарроҳлик аралашувлар сонини камайтириш хамда иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish