Худойбердиев Шуҳрат Шамсиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Bombyx mori хитозани асосида интерполиэлектролит комплексларнинг олиниши ва хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/K278.
Илмий раҳбар: Вохидова Ноира Рахимовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.K/FM/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Аминжон Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Бекчанов Давронбек Жуманазарович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Bombyx mori хитозани асосида стехиометрик ва ностехиометрик бинар ва уч компонентли интерполиэлектролит комплекслар синтези, комплекс ҳосил бўлишининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш ҳамда қўлланиш соҳаларини излашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рН=6,3 бўлганда Bombyx mori хитозани асосида бинар комплекслар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган, уларнинг таркиби ва сирт қаватининг зарядини бошқариш шароитлари топилган;
биополимерлар асосида ташқи қават заряди (Q0, Q-, Q+) бошқариладиган уч компонентли ИПЭК олиш методикаси ишлаб чиқилган;
илк бор Bombyx mori хитозани асосида стехиометрик ва ностехиометрик ИПЭК заррачаларининг диффузия коэффициенти ва гидродинамик диаметри аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Bombyx mori хитозани асосида интерполиэлектролит комплексларнинг олиниши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф-16 “Маҳаллий хом ашё ресурслардан фойдаланиб термоэластопластлар ва қатламли материалларнинг олиниши, хоссалари ва қўлланилиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада Bombyx mori хитозани асосида олинган стехиометрик ва ностехиометрик бинар ва уч компонентли интерполиэлектролит комплекслар заррача ўлчамлари барқарорлигининг дастлабки компонентларнинг ўзаро таъсирлашув вақтига боғлиқлиги бўйича олинган натижалардан қатламли термоэластопласт материаллар олишда фойдаланилган. Натижада, қатламли полимер материаллар олиш жараёнида содир бўладиган заррачалар агломерация ҳодисасини илмий ёндашув асосида таҳлил қилиш имконини берган;
“Хитозан/Аg нанокомпозитларининг олиниши ва хитозан молекуляр массаси, ацетилланиш даражаси ва ион кучининг Аg ни барқарорлаштиришга таъсирини ўрганиш” лойиҳаси доирасида нанозаррачалар олишда биополимерларнинг турли нисбатларида ўлчами ≥60 нм бўлган хитозан комплексларини олиш усулларидан фойдаланилган (Хитой фан ва технология университети, Полимер фанлари ва муҳандислик кафедраси маълумотномаси).