Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязметов Баходир Аллабергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Генистин ва даидзинни митохондрияларда энергия ва фосфолипидлар алмашинуви, фосфолипазалар фаоллиги ва кислороднинг фаол шакллари ҳосил бўлишига таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В27.
Илмий раҳбар: Алматов Карим Тожибаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.B.70.03.
Расмий оппонентлар: Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Курбанов Абдулазиз Шониёзович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: изофлавонлар - генистин ва даидзинни меъёр, гипоксия ва ис гази билан заҳарланишда жигар митохондриялари нафас олиши ва энергетикаси, фосфолипидларининг миқдори ва липидлар перекисли оксидланиши, нейрон ва астроцитларда кислород фаол шаклларининг ҳосил бўлиши, эндоген антиоксидантлар фаоллигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изофлавонлар кобра заҳри таркибидаги фосфолипазаларнинг митохондондриялардаги оксидазалар фаоллигига гидролитик таъсирини камайтириши аниқланган;
генистин ва даидзин изофлавонлари дозага боғлиқ равишда жигар митохондрияларида АДФ/О коэффициентини ошириш хусусиятига эга эканлиги аниқланиб, нафас занжирининг сукцинат йўли бўйлаб АТФ синтезини кучайтириши очиб берилган;
изофлавонлар митохондрияларда гипоксия шароитида липидларнинг пероксидли оксидланиши ва фосфолипазаларнинг фаоллигини синхрон равишда пасайтириб, бу жараёларнинг салбий таъсирини олдини олиши исботланган;
нейрон ва глиал ҳужайраларда гипоксия ва ишемия шароитида ис гази билан заҳарланишда генистин ва даидзин кислород фаол шаклларининг миқдорини пасайтириши ва эндоген антиоксидантлар миқдорини ва синтезини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жигар митохондриялари функцияларининг мембранавий бузилишларини аниқлаш ва уларни генистин билан даидзин ёрдамида коррекциялаш бўйича олингaн илмий нaтижaлaр aсосидa:
генистин ва даидзинни меъёр ва гипоксияда жигар митохондриялари нафас олиши ва энергетик функциялари, фосфолипидларининг миқдори ва липидлар перекисли оксидланиши жараёнларига таъсири хусусиятларини аниқлашдан олинган натижалардан Нью-Йоркдаги озуқавий қўшимчаларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган VetVittles LLC компанияси фаолиятида фойдаланилган (VetVittles LLC (Brooklyn, NY) нинг 2021 йил 4 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, генистин ва даидзиннинг  организм носпецифик чидамлилигини ошириши, кислород ва субстратлар етишмовчилигини камайтириши ҳисобига ҳайвонларда юқори функционал фаолликни таъминлаш имконини берган;
изофлавоноидлар генистин ва даидзинни ФЛА2 нинг НАДН-оксидаза фаоллигига гидролитик таъсирини камайтиришидан №ФА-Ф5-Т084 “Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада митохондрия мембранаси ҳолатларини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 декабрдаги 89-03-5083-сон маълумотномаси). Натижада, генистин ва даидзин изофлавоноидлари in vitro шароитида митохондриал мембраналарнинг барқарорлигини ошириш, Ca2+- га боғлиқ мегапора фаоллигини камайтириш имконини берган;
эндоген антиоксидантлар, шу жумладан глутатион фаоллигининг изофлавонлар билан тикланиши Сургут давлат университетининг “Инновационные технологии извлечения, идентификации и  исследования геропротекторных свойств полифенолов дикоросов Западной Сибири при возраст-ассоциированной патологии в условиях ХМАО – Югры” мавзусидаги амалий тадқиқотлар лойиҳасида полифенол экстрактларнинг цитопротектор фаоллигини скрининг қилишда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2021 йил 19 январдаги 04-13-207 маълумотномаси). Натижада, ёшга боғлиқ касалликларда полифенолларнинг таъсир механизмларини очиқлаш ва сезиларли биологик фаоликка эга табиий полифенолларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish