Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Аскар Гильмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг Қизилқум чўли чумолилари (Hymenoptera: Formicidae)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/В394.
Илмий раҳбар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор;  Мўминов Боқижон Алимович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбeкистон Қизилқум чўли ҳудудидаги чумолиларнинг тур таркибини, экологик xусусиятларини ҳамда  зоогeографик тақсимланишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилқум чўлининг Ўзбeкистон қисмида чумолилар фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 3 та кичик оила 17 та авлодга мансуб чумолиларнинг 50 тури аниқланган;  
илк бор дунё фаунаси учун Messor incorruptus karakattinus Akhmedov, 2020 1 та  кенжа тур тавсифланган;
Қизилқум чўлининг Ўзбeкистон қисмида қайд этилган Tetramorium ferox oides, Messor subgracilinodis ва Messor incorruptus var. karakattinus чумоли турлари Ўзбекистон фаунаси учун биринчи бор аниқланган;  
Ўзбeкистондаги Қизилқум чўли шароитида чумолиларнинг ландшафт бўйича тарқалиши аниқланган;
Қизилқум чўлининг Ўзбeкистон қисмида яшовчи чумоли турларининг асосий экологик xусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилқум чўлининг Ўзбeкистон қисмидаги чумолилари (Hymenoptera, Formicidae) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чумолиларнинг 3 кичик оила17 авлодга тегишли 50 турига мансуб 470 нусҳа ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги 4/1255-2479-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Қизилқум чўли ҳудудида бўйича ҳашаротлар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган.
чумолиларнинг тарқалишини акс эттирувчи 6 та биоценотик ва 5 та трофик алоқаларига кўра гуруҳларга ажратиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг Навоий вилояти бўлимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 11 дeкабрдаги 02-03/1-3110-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудлари бўйлаб ҳашаротларни биохилма-хиллигини сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Қизилқум чўли ҳудудида тарқалган камёб чумолиларнинг 2 та тури - Tetramorium nitidissimum Emery, 1924 ва Leptanilla alexandri Dlussky, 1969 Қизил китобга киритиш учун ва 3 та эндемик камёб турларини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш ва камёб турларини муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Навоий вилояти бўлими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 11 дeкабрдаги 02-03/1-3110-сон маълумотномаси). Натижада, Қизилқум чўли шароитида антропоген босим ҳудудларида тарқалган 50 турдаги чумолиларнинг ҳимояга муҳтож 3 та турининг популяциялари ҳолатини баҳолаш ва уларни сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish