Азизова Холида Мумин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Акрилонитрил асосида янги мунчоқсимон сорбент синтези ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.06-Юқори молекуляр бирикмалар, 02.00.04-Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/K382.
Илмий раҳбарлар: Бабаев Туйгун Мирзаахмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Каттаев Нуритдин Тўраевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Олим Норбекович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акрилонитрилнинг гексагидро-1,3,5-триакрилилтриазин билан чокланган сополимерини гидроксиламин ёрдамида аминолиз қилиш йўли билан янги мунчоқсимон сорбентни синтез қилиш ва унинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суспензияли сополимерлаш усулида акрилонитрилнинг гексагидро-1,3,5-триакрилилтриазин билан янги ўзаро боғланган сополимери синтез қилинган;
илк бор акрилонитрилнинг гексагидро-1,3,5-триакрилилтриазин билан чокланган сополимерини гидроксиламин таъсирида аминолиз йўли билан янги мунчоқсимон сорбент синтез қилинган;
синтез қилинган янги чокланган сополимер ва мунчоқсимон сорбентнинг структуравий морфологияси ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
янги мунчоқсимон сорбент иштирокида сувли эритмадан Cu (II) ионларини сорбциялаш жараёнининг кинетик ва термодинамик параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ион алмашувчи ва комплекс ҳосил қилувчи хусусиятларга эга бўлган янги мунчоқсимон сорбент синтези бўйича илмий натижаларга асосланиб:
табиий газ таркибидаги водород сульфид ва карбонат ангидридни тозалаш учун “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ амалиётига жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг 2021 йил 2-декабрдаги 992/GK-12-сон маълумотномаси). Натижада ҳажм жиҳатдан 0,19% H2S ва 4,1% CO2 ни ўз ичига олган метанни 99,998% гача тозалаш имконини берган;
технологик эритма таркибидан темир ва молибдат ионларини ажратиб олиш учун “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ КМК АЖ нинг 2022 йил 2-мартдаги АА-001773-сон маълумотномаси). Натижада технологик эритмадан темир ва молибдат ионларини 100% ажратиш имконини берган.