Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Аброр Анваржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрхоклар, монокультура ҳамда ўғитлар таъсиридаги гидроморф тупроқларнинг педогеокимёвий хоссаларини ўзгариши ва муҳофазаси», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B461.
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, доцент; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аллювиал-пролювиал ётқизиқлар устида шаклланган шўрхоклар, узоқ вақт ғўза монокультураси, минерал ва органик ўғитлар таъсирида бўлган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг хосса ва хусусиятлари, мелиоратив, гумуслик, биогеокимёвий, энергетик ҳолатлари, макро- ва микроэлементларнинг фон миқдорлари, унумдорлигининг ўзгаришини аниқлаш ҳамда самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрхокларда узоқ вақт давомида табиий омиллар таъсирида заҳарли тузларнинг умумий миқдори секинлик билан камайиб бориши, лекин соданинг доимий, оз миқдорда бўлсада тузлар таркибида иштироки аниқланган;
мавсумий шўр ювишлар, узоқ давр давомида ғўза монокультураси, минерал ва органик ўғитлар таъсирида бўлган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда зарарли тузларнинг миқдорида жиддий ўзгаришлар ва содани ҳосил бўлмаслиги, шўрланишнинг сифат жиҳатидан сульфатли гуруҳга кириши ва хлор ионини йиллар давомида минерал ва органик ўғитлар фонида жиддий камайиб бориши исботланган;
шўрхокларнинг шўрини ювгандан сўнг 50 йил ва ундан ортиқ ғўза монокультураси асосида деҳқончилик қилиш таъсирида гумус миқдори суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда икки баробарга, ўғитлар таъсирида эса янада кўпайиши шу билан бирга ўғитланмаган вариантдан ўғитланган вариантлар томон гумус энергиясини ортиши аниқланган;
суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда қўриқ шўрхокларга нисбатан сингдирилган магний ва натрийларнинг миқдорини кескин камайиши ва бу ҳолатни ғўза монокультурасида минерал ва органик ўғитлар таъсирида янада пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шўрхоклар, монокультура ҳамда ўғитлар таъсиридаги гидроморф тупроқларнинг педогеокимёвий хоссаларини ўзгариши ва муҳофазаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шўрхоклар, суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг хосса ва хусусиятлари, биогеокимёвий ҳамда экологик ҳолатларининг интеграл кўрсаткичлари, деградацияси маълумотлари, макро- ва микроэлементлар учун ишланган фон миқдорлари ҳамда тупроқларнинг шўрини ювишда зарарли тузлар миқдорининг индикатор мезонлари Наманган вилояти Мингбулоқ тумани шўрхоклари ва суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлари шароитида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳити муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 03-02/8-1972-сон маълумотномаси). Натижада, мелиоратив ҳолати ёмон, ер ости сувлари кўтарилган саз режимидаги, сульфатли типда шўрланган суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини қайта тиклаш ва ошириш, шўрхокларни эволюция ҳолатини белгилаш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда асос сифатида хизмат қилган;
гидроморф суғориладиган ўтлоқи саз ва қўриқ шўрхоклар педогеокимёвий хоссаларининг ўзгариши, муҳофазаси бўйича маълумотлар илмий тавсиялар, концепциялар ва бошқа ҳужжатлар бу каби ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳити муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 03-02/8-1972-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа қийматини арзонлаштириш ҳамда бундай ерларда деҳқончилик қилаётган унумдорлиги паст хўжаликлар учун қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб қувватлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish