Курбонов Аброржон Ёркиновичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўрта толали ғўзанинг юқори сифатли селекцион ашёсини яратишда тизмалараро мураккаб дурагайлашдан фойдаланиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx80.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Автономов Виктор Александрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «С-6570» ғўза нави, № NАР 00156, 2017 й.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 26 июлдаги 02-11/1938-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Verticillium ва Fusariumавлоди патогенларига чидамли, юқори тола сифатига ҳамда хўжалик учун қимматли белгиларга эга бўлган ғўза навларини яратиш ҳамда генетик-селекцион жараёнларида бошланғич ашё сифатида фодаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аньанавий навлараро дурагайлашга нисбатан қимматли селекцион ашёни яратишда тизмалараро мураккаб дурагайлашнинг афзаллиги исботланган;
суньий шароитда Fusarium авлоди патогенлари билан касаллантирилиб, улар ичидан ажратиб олинган бошланғич ва дуругайлар орқали янги навлар яратилган ҳамда патогенларга юқори чидамли бўлган селекцион ашёлар аниқланган;
қимматли-хўжалик белгиларга эга бўлган Verticillium ва Fusarium авлоди патогенларига чидамли ғўза навларидан селекцион-генетик жараёнларида бошланғич ашё сифатида фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
ферментлар фаоллиги ва патогенларга чидамлилик маркери - пероксидаза ферменти асосида вилтга чидамли бўлган олтинчи авлод мураккаб тизмалараро дурагайлар ва ёввойи турлар аниқланган;
асосий хўжалик белгилари мужассамлашган оила ва тизмалардан амалий селекцияда патогенларга чидамли тола сифати юқори бўлган серҳосил янги «С-6570» ғўза нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта толали ғўзанинг юқори сифатли селекцион ашёларини яратиш ва тизмалар аро мураккаб дурагайлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Verticillium ва Fusarium авлоди патогенларига чидамли, юқори маҳсулдор, тезпишар, тола чиқими ва ҳосилдолиги юқори бўлган «С-6570» ғўза навига Интелектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (№ NAP 00156, 31.03.2017 й). Натижада ғўзанинг янги «С-6570» навини етиштириш натижасида пахта ҳосилдорлиги ошиши ва толанинг микронейр кўрсаткичларини яхшиланишига эришилган;
ғўзанинг янгидан яратилган ўрта толали «С-6570» нави Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 72,1 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги 02/20-591-сон маьлумотномаси). Тизмалар аро мураккаб дурагайлаш орқали яратилган «С-6570» навидан андоза навларга нисбатан 2–5 центнер қўшимча пахта ҳосил олинган, тола чиқими 37–40 фоизга, толасининг микронейри 4,1–4,3 га, битта кўсакдаги пахта вазни 6,1-6,8 граммга тенг бўлган ҳамда иқтисодий самарадорлик ўртача 274,0 минг сўм ва рентабеллик даражаси 14-23 фоизни ташкил этган.