Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанходжаев Ойбек Асрор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телекоммуникация инфратузилмаси мониторингининг геоахборот моделлари”, 05.04.01 – “Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1939P.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент, Амирсаидов Улуғбек Бобурович; техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Мирсагдиев Орифжон Алимович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геоахборот технологиялари асосида телекоммуникация тизимлари мониторингини тузиш тамойиллари, ҳудудий корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ва қарорларни қўллаб -қувватлаш учун ахборот таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мобил алоқа тармоқларини лойиҳалаш ва радиоалоқа билан қамраб олинган ҳудудларда майдон кучланганлигини ҳисоблаш ҳамда географик боғланган маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш асосида дастур ишлаб чиқилган;
электромагнит тўлқиннинг халақит зонасига бардошли, бирлаштирилган ва қўшни жойлашган тармоқ каналларини қамров майдонига таъсир омилини киритиш орқали геотузилмавий имитация модели ишлаб чиқилган;
телекоммуникация тизимлари инфратузилмасини геотузилмавий лойиҳалаш мониторингини юритувчи таҳлиллаш алгоритмини киритиш асосида дастурий модуль ишлаб чиқилган;
сигналлар тарқалишини башоратлашнинг рақамли модели ва қувват мувозанати киритиш асосида радиочастота спектрининг ҳудудий тақсимланиш самарадорлигини баҳоловчи геоахборот модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Телекоммуникация инфратузилмаси мониторингининг геоахборот моделлари, технологиялари, ва ҳисоблаш алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
телекоммуникация инфратузилмаси мониторинги ва ахборот ресурслари бўйича географик маълумотни тўплаш, сақлаш ва таҳлили қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича геоахборот ёндашув ҳамда тузилмавий  имитация моделлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “UNICON.UZ” давлат унитар корхонасига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 33-8/5322-сон маълумотномаси). Натижада телекоммуникация тизимларининг хизмат кўрсатиш соҳаларини таҳлил қилишда, объектлар мажмуасининг асосий функцияларини мукаммаллаштиришда фазовий тақсимланган тармоқларни лойиҳалаштириш сифатини оширишга эришилган.
телекоммуникация тизимларининг мобил алоқа тармоқларини лойиҳалашда географик боғланган маълумотлар асосида қамров ҳудудларни ҳисоблаш алгоритмлари ва ҳамоҳанг ишлаш тузилмасининг имитацион моделлари, маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилишни геоахборот ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбектелеком” АК алоқа тармоқларида жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 33-8/5322-сон маълумотномаси). Натижада телекоммуникация тизимларида мавжуд бўлган гео-ҳаволали электрон ҳамроҳлик ахборотларидан фойдаланиш ва манзилли геокодлаш самарадорлиги ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish