Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардабоев Анваржон Пардабой ўғлининг
фалсафа докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларидан фойдаланиш мониторингини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 11.00.07 – Геоинформатика ва 06.01.10–Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (техника фанлари) туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2032.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Алтиев Абдурашид Султонович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021. Т.10.02 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: география фанлари доктори, профессор Комилова Нилуфар Каршибаевна, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рахмонов Қосимджон Рахмонович.
Етакчи ташкилот - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларидан фойдаланиш мониторингини такомиллаштиришга қаратилган илмий – амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг миқдорий ва сифат ҳолати мониторингини юритиш усули географик ахборот тизими ҳамда учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ дронлар) ёрдамида олинган маълумотлар асосида такомиллаштирилган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг электрон рақамли карталарини ArcGIS дастури асосида яратишнинг технологик босқичлари амалга ошириш турлари ва параметрлари ишлаб чиқилган;
географик ахборот тизимларини қўллаш асосида деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг хўжалик ва экологик ҳолати мониторингини юритишда 1:5 000 масштабли тупроқ картасини яратиш усули ишлаб чиқилган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерлари ҳақидаги ахборот базасини кенгайтириш мақсадида дронлардан олинган мета маълумотлардан фойдаланиб ерларнинг уч ўлчамли модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг мониторингини юритишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
географик ахборот тизими ҳамда учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ дронлар) ёрдамида олинган маълумотлар асосида деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг миқдорий ва сифат ҳолати мониторингини юритиш усули “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4440-сон маълумотномаси). Натижада, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг мониторингини юритишда замонавий географик ахборот тизимларидан фойдаланиш имкони яратилган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг электрон рақамли карталарини (ArcGIS дастури асосида) яратишнинг технологик босқичлари ҳамда уларда амалга ошириладиган ишлар турлари ва параметрларини аниқлаш усули “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4440-сон маълумотномаси). Натижада, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг мониторингини юритишда электрон рақамли карталарни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
географик ахборот тизимларини қўллаш асосида деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг хўжалик ва экологик ҳолати мониторингини ташкил этишда тупроқ картасини яратиш усули “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4440-сон маълумотномаси). Натижада, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг ҳолатини аниқлаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни агро-техник асослаш имконияти яратилган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг ахборот базасини кенгайтириш мақсадида мета маълумотлар асосида ерларнинг уч ўлчамли моделини яратиш усули “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4440-сон маълумотномаси). Натижада, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ерларининг уч ўлчамли моделини яратиш орқали ерларнинг ахборот базасини кенгайтириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish